Тунис қўшинларининг «AFRICOM» қўмондонлиги остидаги ҳарбий машғулотларда ҳамкорлик қилиши катта жиноятдир

22
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тунис қўшинларининг «AFRICOM» қўмондонлиги остидаги ҳарбий машғулотларда ҳамкорлик қилиши катта жиноятдир

Тунис жорий йил 16 июндан эътиборан «Африка арслони 22» ҳарбий машғулотларида иштирок этади. 2022 йил 6 июндан 1 июлгача давом этадиган ва Марокаш, Гана, Сенегал ва Тунисни ўз ичига олган ушбу машғулотлар «AFRICOM» (АҚШнинг Африкадаги Қўмондонлиги) назорати остида ўтказилади. Унда АҚШ ва Европа давлатлари дохил 13 давлатдан 7500 аскар, 28 давлатдан ҳарбий кузатувчилар иштирок этади.

Бундай жиноятга изоҳ сифатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими бундай деди:

«Шундай қилиб, Тунис ҳукмдорлари ҳеч уялмай ва жавобгарликдан қўрқмасдан, кетма-кет иккинчи марта бизнинг офицер ва аскарларимизни салибчи Америка армияси етакчилиги остига киритяпти… АҚШ етовидаги Ғарб армияси Атлантика салибчилар армиясидир. Бу армия мусулмон халқларни, шу жумладан Тунис халқини ўзининг душмани деб билади ва душманона муносабатда бўлади. Американинг мусулмонларга нақадар душманлиги далил талаб қилмайди, чунки унинг Ироқ ва Афғонистондаги ваҳший жиноятлари узоқ ва яқиндаги барчага яхши маълум. Яҳудий вужудини очиқ қўллаб-қувватлаши ҳам сир эмас. Тунис ҳукмдорлари томонидан офицер ва аскарларимизни машқдан ўтказиш учун жўнатилган бу «AFRICOM» Америка томонидан 2007 йил тузилган. Америка уни ўзининг салиб юришларини давом эттириш учун дунёдаги бошқа америкалик қўмондонларни қўллаб-қувватлаб туриш мақсадида тузган. Уни ўша пайтдаги катта Жорж Буш, сўнг кичик Жорж Бушлар эълон қилишган. У фақат жанговар миссия олиб бормайди, балки шу билан бирга, барқарор хавфсизлик муҳитини яратиш учун «юмшоқ куч мантиқи»га мувофиқ ҳам ҳаракат қилади. Бу мантиқ Америкага Ўрта ер денгизини тўлиқ назорат қилиш, ўз манфаатларини сақлаб қолиш ҳамда Тунис, Жазоир ва Ливия каби сиёсий нуфузи бўлмаган давлатларга кириб бориш имконини беради. Бу қўшма ҳарбий манёврни «терроризм ва кибер ҳужумларга қарши кураш» даъвоси билан оқлаш бир ниқоб, холос. Аслида, ундан Африкадаги ҳарбий аралашувга қонунийлик тусини бериш, у ердаги давлатлар тепасидаги илмоний режимларни қўллаб-қувватлаб, ҳокимиятда қолишларини таъминлаш ҳамда Ғарб ва унинг маҳаллий қўғирчоқлари ҳукмронлигидан қутулишга бўлган халқ қўзғолонини олдини олиш каби мақсадлар кўзланган. Турли хил хавфсизлик ёрдами дастурлари, дейишаётган нарсадан ҳам ўша режимларнинг ҳарбий қудратини Америка армияси назорати остида мустаҳкамлаш кўзланган. Токи, Қўшма Штатлар Ироқ ва Афғонистон урушларидаги аянчли муваффақиятсизликлари ортидан Африкада бевосита ҳарбий аралашувга киришдан сақлансин ва муаммоларга прокси урушлар орқали курашсин.

Армияларнинг вазифаси буюк. Исломий Халифалик замонида армия Исломни бутун дунёга рисола сифатида етказиш, бечораларга нусрат-ёрдам бериш ва сарҳадларни қўриқлаш сари сафарбар қилинган. Бугун эса, анави режимлар армияларимизни ўзларининг тахтларини қўриқловчи полиция кучларига айлантириб олишди. Уларни босиб олинган Фаластинни ва асир Ақсони озод этиш сари ҳаракатлантириш ўрнига, яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаётган Уммат душманларининг машғулотига жўнатишмоқда. Шубҳасиз, бу уларни тахтларидан ағдармоқни ва харобалари устидан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этмоқни шарт қилувчи жиноятдир.

Роя газетасининг 2022 йил 22 июн чоршанба кунги 396-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here