Салтанат Умматнинг ҳуқуқи бўлиб, Уммат унинг йўлида жонини беришга тайёр бўлиши лозим
Устоз Абдуддали
Ҳизб ут-Таҳрир Сурия вилояти
матбуот бўлими аъзоси
Усмоний Халифалик 1924 йили қулатилди. Мусулмонлар Халифалик қулатилгунига қадар узоқ давр салтанатимиз ўз қўлимизда деб билишар эди. Росулуллоҳ ﷺ ва у кишининг Абу Бакр, Умар, Абдурраҳмон ибн Авф каби саҳобалари қилган ишлари ҳам шунга далолат қилади. Абу Бакр одамларга қарата: «Мен Аллоҳга итоат қилганимдек менга итоат қилинг» деган бўлса, Умар ибн Хаттоб : «Агар менда эгриликни кўрсангиз мени тўғриланг» деди. Абдурраҳмон ибн Авф эса, Умардан кейин кимни халифа қилиш борасида одамлар билан маслаҳат қилди. Булар салтанат Умматники эканини кўрсатувчи очиқ далиллардир.
Мусулмонларнинг салтанати қулагач, улар устига мустамлакачи кофир Ғарбга малай зўравон ҳокимлар келди. Улар мусулмонлар салтанатини тортиб олди ва Ислом душманларига хизмат қилиш ва Исломни бошқарувга қайтармаслик учун мусулмонларга турли азобларни беришди. Мусулмонлар бир неча йиллардан бери шу аҳволда яшамоқдалар. Улар на ўз ҳуқуқларини билади ва на шариатни татбиқ қилишади.
Исломий бошқарув қулаганидан бугунги кунгача бўлган мусулмонларнинг аҳволи ҳақидаги хотиралардан инсоният уялади. Бу давр мобайнида Умматнинг ўз салтанатини қайта тиклашига ва ҳуқуқларини танишига йўл қўймаслик учун кўп ишлар қилинди. 2011 йилга келиб Умматда яна ҳаракат бошланди. Уммат ўз ҳуқуқлари ва тортиб олинган салтанатини талаб қила бошлади.
Ҳаракат Тунисда бошланиб, Мисрга кўчди, сўнг Ливия, Яман ва муборак Шом заминига етиб борди. Шунда Ислом душманлари ҳодисалар хатарини сезиб, нима қилиш ҳақида бош қотира бошлашди.
Барча одамлар исломий юртларда нима бўлганини ва қўзғолонлари ўғирланганини кўрди. Бу иш шиори Ислом ва ботини илмонийлик бўлган ҳукуматларга одамлар талабларига жавоб берган кишиларни жойлаш орқали амалга оширилди. Умматнинг салтанати қайта тортиб олинди. Лекин бу сафар одамларнинг талаблари билан ўйнашишди, яъни салтанатни уларнинг манфаати борасида қичқираётганларга беришди. Уммат эса, сукут сақлади ва бу Шомга етиб келгунича барча қўзғолон юртларида бир хилда кечди. Қўзғолоннинг тузилиши мураккаб бўлганидан ташланаётган ечимнинг чалкаш бўлиши ва ечим излаётган киши ҳалокатга учраши табиий эди. Асаднинг отаси зўравонлик йилларида жамият ва давлат биносини парчалади. Мухолиф сиёсий доира бўлишига йўл қўймади ва Уммат салтанатини ўз манфаати учун қўллади. 2011 йил мартдаги қўзғолон портлагунига қадар аҳвол шу тарзда давом этди.
Одамлар кўчаларга чиқиб, Асад режими қуласин деб қичқиришди. Шунингдек, Умматнинг тортиб олинган салтанатини қайта тиклашга чақиришди. Лекин юқорида айтиб ўтганимиздек араб баҳори юз берган бошқа юртларга таққосланса, Сурияда сиёсий доира йўқ эди. Бу эса, яқин келажакда аниқ ечим бўлмаслигидан дарак берар эди. Чунки салтанатни ўз қўлига оладиган, ишни енгиллаштирадиган ва уни куфр, макр ва ҳийла коридорларида режалаштирилганидек олиб борадиган мухолафат йўқ эди.
Суриядаги воқе мана шу, лекин шунга қарамай, кофирларнинг ягона машғулоти яна одамлардан салтанатни тортиб олиш бўлиб қолди. Кофир бунинг учун гуруҳларни ўзига жалб қилмоқда. Кофир бу ишни ё ўша гуруҳларнинг кофир юртлардаги доимий вакиллари ёки операция хоналари (кўрсатма берувчи штаблар) орқали амалга оширмоқда. Бунда кофир заиф қалбларни жалб қилиш учун ифлос пулларни таклиф қилмоқда ва бу ишда маълум даражада ютуққа эришди ҳам. Натижада, одамлар талаб қилган салтанат гуруҳлар кенгайиши ва нуфузининг ортиши қаршисида йўқолиб бормоқда. Ҳатто аҳвол шу даражага етдики, одамларнинг салтанати яна тортиб олинди. Лекин бу сафар салтанатни ишнинг бошида халқни ҳимоя қилиб чиққан ва уни қўллаб-қувватлаган кишилар тортиб олди.
Салтанатни тортиб олган гуруҳлар шафқатсиз қилмишлар билан шуғуллана бошлашди ва одамлар талаб қилиб чиққандан бошқача ҳаёт низомини тиклашди.
Ушбу салтанатнинг тортиб олинганига яққол далиллардан бири бу гуруҳлар мусулмон фарзандларини арзимас ғоя ва мақсадлар йўлида ўлишларига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, уларни фойдасиз жангларга жалб қилмоқда ва Ислом душманларидан бошқасига фойда бермайдиган ғояларга қизиқтирмоқда. Юз бераётган ушбу ишлар қаршисида одамлар ҳам сукут сақлашмоқда.
Шомдаги мусулмонларнинг салтанати олдин Асад режими томонидан тортиб олинган бўлса, бугун гуруҳлар фойдасига тортиб олинди. Лекин улар ўзларига юклатилган вазифа ва ролни бажариб бўлгач, бошқача айтганда Уммат иродасини синдиришдек вазифасини бажариб бўлгач, салтанат куфр фойдасига тортиб олинади.
Лекин бугун ҳолат 2011 йил мартдан олдинги ҳолатдан ўзгачадир. Шунинг учун бу ҳолатдан чиқиш йўли одамлар жим туришни тўхтатиб, овозларини кўтариши ва салтанатини қайта тиклашни талаб қилиб кўчаларга чиқиши лозим.
Бугунги вожиб вазифа мана шу. Мусулмонлар тортиб олинган ҳақлари ва босиб олинган салтанатини шу йўл билан қайта тиклайди. Бу йўлда улар маломатчининг маломатидан қўрқмаслиги лозим. Шунингдек ҳақни айтишда одамлардан қўрқмаслиги керак. Улар яна ҳақ сўз ажални тезлаштирмаслиги ва аҳволни оғирлаштирмаслигига ишонишлари лозим. Бугунги янги салтанатга сукут сақлаш жоиз эмас, балки уни қўзғолон орқали зулматлар қарига чўктириш лозим. Ҳа қўзғолон унга барҳам беришнинг асосий йўлидир.
Бу салтанатни тортиб олишга ҳаракат қилаётганларни тўхтатиш учун мусулмонлар ўзларини ва салтанатларини ўғирланишдан ҳимоя қиладиган шахсларни танлашлари лозим. Шунда ўша шахслар мақсад ва ишларни белгилаб беради. Мусулмонлар эса, ушбу йўлга тўғри келадиганларни қабул қилади ва қўзғолонни ўғирлаб, унга ҳукмрон бўлиб олишга ҳаракат қилаётган ҳар бир фитначини улоқтиради. Бугун мусулмонлар ўз ҳуқуқлари борасида жим турганлари ва қурбонликларини тортиб олаётган кимсаларга сукут сақлаганлари оқибатида шу аҳволга тушиб қолдилар. Шунинг учун улар ҳақиқатдан юз ўгирган кишилар тоифасидан бўлиб қолишдан сақланишлари лозим. Чунки Росулуллоҳ ﷺ улар ҳақида шундай дейди:
«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلَتَنْهَوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ، أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللَّهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْ عِنْدِهِ، ثُمَّ لَتَدْعُنَّهُ فَلاَ يَسْتَجِيبُ لَكُمْ»
«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар албатта маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар, акс ҳолда Аллоҳ сизларнинг устингизга Ўз даргоҳидан бир жазо юборур, кейин дуо қилаверасизлар (лекин) дуоларингизни ижобат қилмай қўяди».
Бугунги вазият ўта қийин ва йўлнинг ниҳоясида турибди. Эй Шом аҳли, эй Шомнинг озод аҳли! Минтақалар қандай қилиб режим қўлига топширилганини ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Минтақа аҳолиси салтанатни тортиб олувчига нисбатан қандай сукут сақлаганини кўрдингиз. Бугун эса, ўз мулкингизни ва салтанатингизни қайта олиш учун ҳаракат қилмаяпсиз. Агар шу ҳолда давом этсангиз келажак бундан яхши бўлмайди. Шунинг учун овозингизни кўтаринг, бирлашинг ва аввалги ўрнингизни эгалланг. Чунки иш жиддий, сукут сақлаш билан битмайди. Сукут сақлаб тураверсангиз, олдинда бундан ҳам даҳшатлироқ нарсалар кутиб турибди.
Роя газетаси сайтидан олинди