Қизил денгизнинг шарқий қирғоғи Британия учун қандай аҳамиятга эга?

0
615

Қизил денгизнинг шарқий қирғоғи Британия учун қандай аҳамиятга эга?

Муҳандис Шафиқ Хамис қаламига мансуб

1609 йили Араб денгизи соҳилини яширинча эгаллаб олган Британия денгизчи аскарлари ўлдирилиб, қолганлари у ердан қувиб чиқилган эди. Британия юз йилдан кўпроқ вақт ўтиб, яна ўша жойга қайтиб келди. Ундан кейинги юз ва бир неча ўн йилликдан сўнг Қизил денгизнинг ғарбий тарафидаги узун соҳилларни эгаллаб олди. Қизил денгиз олдин, яъни ўн еттинчи аср охирларигача Қалзум денгизи деб юритилган. Бу ном унга Мисрнинг Сувайш шаҳрига яқин жойлашган Қалзум шаҳрига нисбатан берилган. Биринчи жаҳон уруши тугаганидан кейин Қизил денгиз шарқий соҳилларининг аксарияти Британия томонидан босиб олинди.

Британия «Британия-Шарқий Ҳиндистон компанияси»ни ташкил қилганидан бошлаб алоқа йўллари хавфсизлигини таъминлаш учун ўзининг денгиз йўлларини эгаллаш истагини ҳафсала билан амалга оширишга киришди. Ториқ ибн Зиёд тоғи (Гибралтар) бўғози, «Яхши умид» буруни (Бу йўл Бобул Мандаб бўғозига бўлган йўлни қисқартириш мақсадида Британия ва Франция 1869 йил Сувайш каналини қазиганларидан кейин ўз аҳамиятини йўқотди. Бобул Мандаб эса, 1839 йили Аданга бўлган юришда босиб олинди), Хурмуз бўғози (Британия бу жойни 1749 йили ўзининг марварид тожи ҳисобланмиш Ҳиндистон йўлида жойлашган Аммонга Бусаийдийларни ҳоким қилиш орқали эгаллаб олди) Британия бу жойлар устидан ҳукмронликни ўз қўлига олди.

Лекин Қизил денгизнинг ҳар икки тарафидаги исломий юртлар аҳлининг заифлиги ва жонсизлиги, Британия учун ўйлаганидан ҳам кўпроқ фойда берди. Шу орқали Британия ўзи босиб олган олисдаги юртлар билан боғлаб турадиган денгиз йўллари хавфсизлигини таъминлаб олди. Британия ўн тўққизинчи аср охирларида Миср ва Суданни босиб олгандан кейин Қизил денгизнинг Ғарбий соҳил ва портларини эгаллади. Қизил денгизнинг шарқий қирғоқ ва портларига келсак, Яман жанубидаги Бобул Мандабни у ердан ажратиб олди. Сомалидаги Тожуро соҳилларида яшайдиган қабила бошлиқларини сотиб олиш орқали у ерга нуфузини ёйди. Биринчи жаҳон уруши тугаши ва Оли Рашид оиласига барҳам берилиши ортидан у ерга Абдулазиз ибн Абдурраҳмонни ҳоким қилди. Сўнг Абдулазизнинг барча рақиблари, яъни Оиз оиласи ва Яман вилоятидаги Асир ноҳияси раҳбари бўлган Идрисийларни Араб ярим оролидан қувиб чиқди. Сўнг Макка аслзодаларидан бўлган Ҳусайн ибн Али бошчилигида араб қўзғолони бўлди. Натижада Шарқий қирғоқда Бобул Мандабнинг Миди шаҳригача бўлган минтақаси Британияликлар қўл остида қолди. Миди эса, Шимолий Яман ҳукмронлиги остида қолди.

Шундай қилиб, Британия Қизил денгизнинг икки қирғоғидаги исломий юртларнинг соҳиллари устидан ҳукмронликни қўлга киритди ва бир неча йиллар у ерда ўрнашди. Исломий юртлар аҳолиси эса, раҳбар ва ҳомийлари йўқлиги, юртлари тақсимлангани, ўз юртлари соҳилларига эгалик қила олмаганликлари ҳамда мустамлакачилар кетма-кет юртларини босиб олаётганликлари туфайли мағлуб бўлдилар. Лекин Британиянинг мустамлакачилиги узоққа чўзилмади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин минтақага ундан ҳам кучлироқ мустамлакачи келди. Сўнг Қизил денгизнинг икки қирғоғидаги исломий юртларни ундан тортиб ола бошлади. Бу мустамлакачи ишни Қизил денгизнинг ғарбий қирғоғидан бошлади. Натижада 1952 йили Мисрни ундан тортиб олиб, Британияни ундан қувиб чиқарди. 1956 йили Сувайш каналини олди. Муҳаммад Нажиб ҳокимиятдан кетганидан кейин, Абдунносир Суданни бўлиб юборди. 1969 йил Суданга Жаъфар Намирий ва 1988 йил Умар Башир президент бўлди. Эфиопияда Менгисту Хайле Мариам даврида нима ишлар бўлгани барчага аён.

Америка эллигинчи йилларда ташкил этган Ўрта Шарқни ҳимоя қилиш ташкилоти (MEDO) лойиҳасини Қизил денгиз хавфсизлиги лойиҳаси билан янгиламоқчи бўлди. Бунинг учун 1977 йил март ойида Таиз шаҳрида конференция ўтказди. Унда мезбон Иброҳим Ҳамадийдан ташқари Жанубий Ямандан «Солимийн» лақаби билан машҳур бўлган Муҳаммад Солим, Сомалидан Муҳаммад Сайёд Барий, Судандан Жаъфар Намирий, Нажд ва Ҳижоздан вакиллар иштирок этди. Мисрдан вакил қатнашмаганининг сабаби Анвар Садат Қуддусга кетган ва «Кнессет»да нутқ сўзлаши кутилаётган эди. Лекин Британия Американинг орзусини пучга чиқариш мақсадида қаттиқ қаршилик қилди ва Санъода Иброҳим Ҳамадийни ва Аданда Солимийнни ўлдирди.

Британия Али Абдуллоҳ Солиҳ ҳокимиятга келгандан бошлаб Қизил денгизнинг Яман соҳилларига, яъни Бобул Мандабдан Мидигача эгалик қила бошлади. Али Абдуллоҳ Солиҳ Ҳамадий, Ғашмий ва Солиминлар ўлдирилгандан кейин ҳокимиятга келди. У ўша даврга келиб Таиз вилояти соҳилидаги Холид бригадасига етакчилик қилаётган эди. Бу минтақа устидан таъсир кучига эга бўлганлар Яманга маст қилувчи ичимликлар, наркотиклар, қурол аслаҳа ва фоҳишалар олиб кириш билан шуғулланишади.

Айтиш мумкинки, Америка бугун Ҳусийлар ортида туриб, Қизил денгизнинг икки қирғоғи устидан қайта ҳукмронлигини ўрнатмоқчи. Чунки Ҳусийлар 2014 йили Ҳодийга қарши инқилоб қилишди ва Бобул Мандабдан Мидигача бўлган соҳиллар устидан ҳукмронликни қўлга киритмоқчи. Британия эса, уларни Миди, Бобул Мандаб ва Ҳадидадан чиқариб юбориш учун қўшин йиғди. Ҳусийлар Ҳадидадан бошқа жойларни қўлдан бергач, Америка уларнинг Ҳадида ва унинг портлари борасида ҳам ютқазиб қўйишидан қўрқиб, инсонпарварлик баҳонаси остида ҳаракат қила бошлади.

Америка 2018 йил 12 декабрда малайи Қирол Салмон орқали Қизил денгизга қайта ҳукмрон бўлиш учун хавфсизлик ва тараққиётни кучайтириш ва халқаро тижоратни ҳимоя қилиш номи остида Қизил денгиз атрофидаги давлатларни йиғди. Натижада, Британия Қизил денгиз соҳиллари устидан ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун БМТдан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Чунки Ҳусийлар Ҳадида шаҳрини назорат остига олганидан бери Британия Американинг бу шаҳарга нисбатан нияти бузуқлигини сезган эди.

Кимдир Британия босиб олган мусулмон юртларга яхшилик олиб келади деб ўйласа, кимдир Америка яхшилик олиб келади деб ўйлаяпти. Лекин бу ерда бир савол туғилади: Қанча урушлар бўлди? Бир-бири билан курашаётганларни деб қанча қурбонлар берилди? Улар бизга бадбўй капиталистик ҳазоратнинг азобидан бошқа ҳеч нарса беришмади-ку. Мусулмонлар учун барча мустамлакачиларни Қизил денгиздан қувиб чиқариб, рошид Халифалик соясида минтақани ўз бағирларига қайтариш вақти келмадими?

Роя газетаси сайтидан олинди

NO COMMENTS