Хитой Тожикистон билан бўлган ҳарбий ҳамкорилигига қонуний тус берди
Хитой Мудофаа вазирлиги Тожикистон билан бўлган ҳарбий ҳамкорликларига урғу берди ва Афғонистоннинг Вахон минтақасида Хитой ҳарбийларнинг мавжуд бўлишини инкор қилди.
“Sputnik” сайтининг хабар беришича Хитой мудофаа Вазирлигининг сўзчиси Рен Гуогианг, ойлик матбуот конфренциясида нутқ сўзлаб, Тожикистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликка ижобий баҳо берди. Унга кўра икки давлат ўратисдаги ҳарбий алоқаларга халқаро қонуний тус берилиши шарт. The Associated Press ахборот агентлиги Хитой сўзчисининг нутқидан шундай иқтибос келтирди:
“Икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликдан, икки халқ аскарлари манфаатдордир ва бу шериклик минтақадаги тинчлик ва барқарорликни кафолатлайди. Бироз аввал Хитой аскарларининг Афғонистоннинг Вахон қисмида жанг олиб бораётгани хусусида хабарлар тарқаган эди. Бироқ Хитой Мудофаа Вазирлиги сўзчиси бу хабарни рад этиб, Хитойнинг бундай нияти йўқлигини билдирди”.
Рен Гуогинг Тожикистон билан ҳамкорлик жузъиётлари билан ўртоқлашмади, аммо “Вашингтон пост”, хитойлик аскарларнинг Тожикистоннинг Бадахшон вилоятининг шарқий қисмида мавжудлиги ва жиддий ҳарбий машғулот ўтаётганлиги ҳақида айтиб ўтган эди.