Қирғизистон Россияга таклиф билан чиқди

856
0

Қирғизистон Россияга таклиф билан чиқди

 Қирғизистон ҳукумати Россияни “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишда иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда 1 март куни Бишкекда, Қирғизистон – Россия ҳукуматлараро комиссиясининг 21-йиғилиши якунида Бош вазир ўринбосари Жениш Разаков маълум қилди.

 “Биз “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” йўли бўйича шундай таклиф билан чиқдик, ҳозир экспертлар гуруҳи ва Россия Транспорт вазирлиги мутахассислари буни ўрганмоқда”, – деди у. Унинг сўзларига кўра, Россия томони ҳали қарор қабул қилмаufy, аммо “бунга қизиқмоқда”. 

 Разаковнинг таъкидлашича, бу банд ҳукуматлараро йиғилишнинг якуний баённомасида акс эттирилган. Ҳужжатда қайд этилишича, “Россия темир йўллари” компанияси лойиҳада ҳамкор сифатида иштирок этиши мумкин.

 Режалаштирилаётган темир йўлнинг узунлиги 268 км.ни ташкил этади. У Қошғар шаҳридан бошланади ва Арпа водийси орқали Қорасув шаҳрига, сўнгра Андижонга олиб боради. Бу йўл Шарқий Осиё учун Европага тўғридан-тўғри чиқиш йўналишига айланади. Унинг қурилиши Қирғизистоннинг Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари билан автомагистрал қатновларини сезиларли даражада ихчамлаштиради. Хитойнинг Тинч океани қирғоқларидан юкларни етказиб бериш ҳафталар эмас, балки ойларни талаб қилади. Шунга кўра, Қирғизистон ўз маҳсулотларини денгиз бўйича экспорт қилиш имконига эга бўлади.

 Бундай йирик лойиҳани амалга ошириш масаласи кўп йиллар давомида Қирғизистон, Хитой ва Ўзбекистон томонидан муҳокама қилинмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here