«Инсоний биродарлик» ҳужжатини имзолаш папа билан Азҳар шайхи етакчилигидаги салибчилик урушидир

774
0

«Инсоний биродарлик» ҳужжатини имзолаш папа билан Азҳар шайхи етакчилигидаги салибчилик урушидир

«Youm7» газетаси веб-сайти ҳижрий 1440 йил 29 жумодул-аввал, милодий 2019 йил 4 феврал душанба куни нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Азҳар университети шайхи имоми акбар Аҳмад Тоййиб Ватикан папаси Франциск билан «Инсоний биродарлик» ҳужжатини имзолади. Азҳари Шариф билан Ватикан ўртасидаги муносабатлар тарихида энг муҳим саналган, шунингдек, Ислом ва насронийлик ўртасидаги муносабатлар тарихи ўртасида ҳам ғоят муҳим ҳисобланган ушбу ҳужжат имом акбар билан Ватикан папаси ўртасида бир ярим йил давом этган узлуксиз ҳаракат ва мулоқот натижасидир. Ушбу ҳужжат Азҳар шайхи билан Ватикан папаси қарашларининг, яъни динлар вакиллари ўртасида муносабат бўлиши лозим, ҳозирги замонамизда динларнинг ўзига хос ўрни ва роли бўлиши керак деган қарашларининг бир ифодасидир».

Роя газетаси шарҳи:

Бу ҳужжатни энг камида илмоний, дейиш мумкин. Унинг халқаро разведка йўлакларида ишлаб чиқилганига ҳам асло шубҳа йўқ. Бундан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўзининг Набийи ﷺга нозил қилган диндан бошқа бир янги дин яратиш мақсад қилинган. Бугун оламда бўлаётган кризис ва урушларнинг асл сабаби капитализм тузумидир. Зотан, Азҳар шайхи айни тузумдан мамнун бўлибгина қолмай, ҳатто унинг бир бўлагига ҳамда ушбу тузумнинг Исломга, мусулмонларга ва даъват аҳлига қарши ишлатадиган қуролига айланди. Папа билан Азҳар шайхи оғиз кўпиртириб гапираётган инсонийлик Франция Жазоир аҳлига олиб келган ўша «инсонийлик»нинг айнан ўзидир. Бу «инсонийлик» Ислом ва мусулмонларга нисбатан мислсиз гина-адоватга тўла бўлиб, унга қарши курашган жазоирлик мусулмонлар бош чаноқлари ҳануз Франция музейларида сақланмоқда. Бугун Азҳарда ҳам шундай қилмишлар содир этилмоқда ва бунга Азҳар уламоларининг тўкилган қонлари гувоҳ. Эй мусулмонлар, бу ҳужжатда айтилган ҳамма нарса, ақидангизга зид ва динингизга қаршидир, бас, уни рад этинг. Унутмангки, динингизда диндорлар ва художўйлар, деган нарса йўқ. Балки динингизда уламолар, фуқаҳолар, муҳаддислар бор ва барчалари хато қилиш ва тўғри қилишдан холи бўлмаган инсонлардир. Аллоҳ Таолонинг таклиф, татбиқ ва етказиш билан боғлиқ хитоби, яъни шаръий ҳукмлар Умматнинг ҳар бир шахсига қилинган хитобдир. Сиз Исломни татбиқ қилиши учун ўзингиздан вакил қиладиган киши, кафтингизни бериб, байъат қиладиганингиз халифа бўлиб, Аллоҳнинг изни ила, яқинда барпо этилажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида сизни Ислом билан бошқаражакдир.Роя газетасининг 2019 йил 20 феврал чоршанба кунги 222-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here