Гуадио илк “президентлик” фармонини имзолади

861
0

Гуадио илк “президентлик” фармонини имзолади

 Ўзини Венесуэланинг президенти деб эълон қилган Хуан Гуаидо биринчи фармонни чиқарди. Ҳужжат матни Twitter᾽да жойлаштирилди. Бу ҳақида “Sputnik” хабар қилмоқда.

 Гуаидо ўзининг илк фармони билан мамлакатга гуманитар ёрдам етказилишига рухсат берди.

Шунингдек, Гуаидо ўзининг ўша фармони билан Мадуронинг Бразилия билан қуруқликдаги чегарани ёпиш буйруғини бекор қилган, Аруба, Бонэйра ва Кюрасао орол-давлатлари билан муносабатларни кучда қолдириб, унинг ҳукумати томонга ўтадиган ҳарбийларга кафолатлар берилишини тасдиқлаган.

 Ўз навбатида Николас Мадуро ҳукумати 23 февралдан бошланиши режалаштирилган гуманитар ёрдамни олишга қарши чиқмоқда. Президентнинг ўзи мамлакатда кризис бошланганини инкор этиб, Бразилия билан чегарани ёпди. Шунингдек, Колумбияга ўзининг гуманитар ёрдамини етказмоқчи эканлигини баён этди.

Венесуэланинг мухолиф парламенти спикери Хуан Гуаидо муваққат ҳукумат амал қилиши вақтига ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилган эди. АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар Гуаидони тан олишди. Россия, Хитой ва айрим давлатлар эса Мадурони қўллаб-қувватлашда давом этишмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here