Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Бира шаҳрида ижтимоий таъминот қонунига доир форум ўтказди

693
0

Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Бира шаҳрида ижтимоий таъминот қонунига доир форум ўтказди

Шанба куни оқшомда Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Бира шаҳар ҳокимияти залида ижтимоий таъминотга доир форум ўтказди. «Ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонунни иқтисодий ва шаръий жиҳатдан ёритиш» номли ушбу форумда шаҳардаги таниқли арбоблар, нуфузли кишилар, савдогарлар, ишчилар ва бошқа манфаатдор эркак ва аёллар қатнашди. Форумда Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластин замини матбуот бўлими аъзоси муҳандис Боҳир Солиҳ нутқ сўзлади.

Боҳир Солиҳ ўз нутқида ижтимоий таъминот қонуни ижро қилинишидан келиб чиқадиган вайрон қилувчи иқтисодий оқибатларни ёритиб ўтди. Унинг билдиришича, бу қонуннинг ижро қилиниши билан юрт ташқарисидаги молиявий бозор ва ширкатларга катта миқдордаги нақд пул чиқиб кетади ҳамда ҳақиқий (маҳаллий) бозордан ликвидлик (бозорнинг талаб ва таклифлардаги кескин ўзгаришларни ҳазм қилиш қобилияти) тортиб олинади. Бу эса, юртда иқтисодий турғунликни ва нарх-навонинг ошишини келтириб чиқаради. Шунингдек, бу қонунни татбиқ қилиш билан, иш берувчиларда ишчиларга эҳтиёж қолмаслиги сабабли ишсизлик даражаси ошиб кетади, хизмат ва тўловларнинг йўқлиги сабабли юртда кичик ва микро корхоналарни озайтиради.

Боҳир Солиҳга кўра, таъминот муассасаси одамларнинг пулларини инвестицияга, хорижий қарзларга, акция бозорлари ва биржаларга тикиши ҳам мумкин. Бундан ташқари режимнинг сиёсий беқарорлиги ва одатий коррупцияси ҳам одамларнинг пулларига хавф туғдирмоқда.

Боҳир Солиҳ ушбу қонуннинг шаръий ва сиёсий муаммоларини ҳам баён қилди. Чунки бу қонун режимни одамларни уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак каби асосий эҳтиёжларини таъминлаш, камбағал ва муҳтожларга ғамхўрлик қилиш каби ўз вазифасидан озод этади. Зотан, айни қонун билан одамлар моли ноҳақ ейилади, судхўрлик банкларига қўйилган миллионлаб маблағлар талон-тарож бўлади.

Нотиқ шунингдек, айни қонунда пенсия пулларини меросхўрларга Исломга зид равишда тақсимлаш каби, яна бошқа шаръий муаммолар мавжудлигига ҳамда коррупция ботқоғига ботиш, одамлар ҳақ-ҳуқуқларини беришдан бўйин товлаш каби ишлар бўлаётганига тўхталиб ўтди. Бу қонун, бир сиқим коррупциячи ва манфаатдорларнинг даромадли компаниялари фойдасига, ишчиларнинг эса, зарарига тил бириктирилган ҳолда ишлаб чиқилганини баён қилди.

Форумнинг якуний хулосасида бундай ижтимоий таъминот қонунининг режим томонидан тасдиқланишига ва ижро этилишига қарши барча шаръий восита ва услублар ёрдамида курашиш зарурлиги таъкидланди. Форумда йиғилганлар ҳам ушбу хулосани ўз муносабатлари ва иштироклари билан тасдиқлаб, одамлар моллари ва юрт бойликларини талон-тарож этиш учун ҳар қандай воситаларни қўллашдан тап тортмаётган режимга нисбатан нафрат изҳор этдилар.

Роя газетасининг 2018 йил 23 январ чоршанба кунги 218-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here