Судандаги воқеалар ривожи!
Устоз Муҳаммад Жоме (Абу Айман)
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғи ўринбосари
Маълумки, Судан 2019 йил 19 декабрдан бошлаб, йирик норозилик намойишлари тўлқинини бошдан кечирмоқда. Бу намойишлар иқтисодий вазиятнинг издан чиқиши, одамларнинг қимматчиликка дуч келиши, нон ва ёқилғи маҳсулотларининг тақчиллиги ҳамда банклар таъминотидаги камомад туфайли одамлар қўлидан нақд пулнинг қочиши… сабабли келиб чиқди. Бундан ташқари, ишсизлик кенг тарқалиб, мамлакат қаттиқ иқтисодий кризисга дуч келди. Албатта, бунга Халқаро Валюта Фонди кўрсатмаларини қабул қилиш ҳамда саноат, деҳқон хўжалиги ва савдо соҳасига йирик миқдорда солиқлар, божхона солиқлари, турли тўловларнинг солиниши сабаб бўлди. Давлат олиб борган омадсиз сиёсат молиявий инфляцияга олиб келди. Зеро, ҳукумат дефицитни фақат пул босиб чиқариш билан қоплашга уринмоқда… Устига-устак ҳукуматда коррупция ва исрофгарчилик кўлами жуда кенг тус олган.
Ушбу норозилик намойишлари чоғида Умар Башир хавфсизлик, разведка ва полиция раҳбарияти билан йиғилиш ўтказиб, бу билан гўё намойишларни ҳарбий ва хавфсизлик йўли билан ҳал этмоқчилигини маълум қилди. Дарҳақиқат, Башир Хартум шарқидаги Бари районида 2018 йил 24 декабр душанба куни хавфсизлик ва разведка раҳбарияти билан, 2018 йил 30 декабр якшанба куни полиция раҳбарияти билан учрашиб, «Полициянинг вазифаси фуқарони ўлдириш эмас, балки унинг хавфсизлигини сақлашдир», деди. Унинг таъбирича, энг катта бойлик ҳисобланган хавфсизликни сақлаш мақсадида бошқаларни тийиб қўйиш учун гоҳида жазо сифатида ўлдириш ҳам керак бўлади. 2018 йил 23 декабр якшанба куни пешинда, яъни қўзғолон аланга олишининг бешинчи куни Судан армияси қўмондонлиги Мудофаа вазирлигида қуролли кучлар қўмондонлари билан навбатдаги йиғилишни ўтказди. Йиғин ортидан эълон қилинган баёнот бутун Судан газеталари ва халқаро сайтлар орқали тарқалди. Юртда юз бераётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида кенг ҳисобот берилган ушбу баёнотда қуролли кучлар «Ўз қўмондонлиги атрофида маҳкам жипслашганини ҳамда халқнинг ютуқлари, тинчлик ва хавфсизлиги, қони, номуси ва молини қаттиқ мудофаа қилажаги»ни таъкидлади.
Ҳукумат намойишчиларга нисбатан зўравон муносабатда бўлди ва бу бир нечтасининг ўлимига, жароҳатланишига олиб келди. Ҳукумат матбуот воизи Башора Жума сўнгги пайтда бутун юрт бўйлаб юз бераётган ҳодисалар чоғида 19 нафар инсон ҳалок бўлганини, улар ичида икки шахс давлат мулозими эканини, 406 нафар инсон эса, жароҳатланганини айтди. «Sudantribune.net» сайтининг 2019 йил 1 январ куни ҳуқуқ фаолларига таянган ҳолда тарқатган хабарига кўра, аслида, ҳалок бўлганлар 40 нафарга етган, 900 нафар инсон жароҳатланган ва қамоққа олинган, қамоққа олинганлардан 26 нафарининг иши судга берилган.
Судан режими қайта намойиш уюштиришга бўлган тарғибот-ташвиқотларга чек қўйишга уриниб, диний идора орқали кўплаб имомларга таҳдид қилди. Мисол учун, Хартум вилояти Жабали Авлиё маҳалласидан доктор шайх Муҳаммад Абдурраҳмон диний идорага чақиртирилди. Идора мулозимлари унга юртда кечаётган вазият ҳақида гапирмаслик учун босим қилишди. Аммо шайх бунга рози бўлмай, улар билан баҳс қилган. Идора мулозимлари уни кўндира олишмагач, хавфсизлик хизматчилари қўлига топширишди. Ўз навбатида, хавфсизлик ходимларидан бир эмас-ўн нафари шайхни «дубинка»лар билан калтаклаб, оёқлари билан тепкилашган… Натижада, шайхга оғир тан жароҳати етказишган. Улар шайхни икки шартга: имомлик қилмаслик ва ҳар жума хавфсизлик хизмати идорасига қатнаб туришга кўндириш учун шундай қилишган. Аммо шайх бу шартларга кўнмаган. Хавфсизлик хизмати ходимлари унинг собитлигини кўришгач, қўйиб юборишга мажбур бўлишган. Дарҳақиқат, шайх Муҳаммад жума намозида имомгарчилик қилди. Бўлган воқеани намозхонларга айтиб берган эди, улар бунга реакция билдириб, давлат органлари қилмишидан дарғазаб бўлдилар. Улар шайхнинг тутган позициясини қўллаб-қувватлаб, ундан бошқа имомни истамасликларини билдирдилар.
Ҳукумат Қазориф ва Оқ Нил вилоятларида, Шимолий вилоятнинг Данқала, Барбар ва Атбара каби шаҳарларида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Ҳозирда юртдаги 18та вилоятдан 9таси фавқулодда ҳолатда турибди. Улар Дарфурнинг бешта вилояти, Жанубий Кордофан, Кўк Нил, Кассала ва Шимолий Кордофандан иборат. Ҳукумат Интернет тармоқларини хусусан, Фейсбук, Твиттер, Ватсап… тармоқларини блоклаб қўйди. Ўқув юртларини ёпиб, очиш вақтини тайин қилмади.
Мана шундай ҳалокатли бир вазиятда ҳам Умар Башир ёлғон-яшиқ ва мунофиқлик сиёсатини давом эттирмоқда. У ўзининг агент ва қароқчиларини ишга солиб, шафқатсиз қимматчиликка қарши кўтарилган инсонлар номини қора қилиб кўрсатяпти. Бу билан гўё халқ норози бўлмай тинч ва осуда яшаётгандек қилиб кўрсатмоқчи бўляпти. Бу унинг 2018 йил 31 декабрда президентлик саройида «мустақиллик»нинг 63 йиллиги тантанасида қилган нутқида намоён бўлди: «Юртимиз оғир иқтисодий шароитни бошдан кечиряпти, бу жамиятимизнинг улкан қисмига зарар берди ва бунинг ички-ташқи сабаблари бор». Яна қўшимча қилди: «Биз айни машаққатларни тушуниб, уларнинг кўламини ҳис этиб, халқимизга чиройли сабри учун ташаккур билдирар эканмиз, бундай оғир ва ўткинчи босқични албатта енгиб ўтишимизга ишончимиз комилдир». Кейин «Давлатнинг барча муассасалари бу кризисдан чиқиш учун ишлаб чиқариш ва самарадорликка асосланган стратегия ва йўл харитасини ишлаб чиққан»ини таъкидлади. Уммат уйғониб, юрт ичкариси ва ташқарисидаги ишларни англайдиган бўлиб қолганини, режимнинг мунофиқлиги, ҳақиқатларни ўзгартириб кўрсатаётгани бундан кейин ўтмаслигини, режим фақатгина ўзига боғланган ва ундан манфаатдор айрим кимсаларнигина адаштира олишини гўё Башир билмайдигандек.
Таассуфки, дунёнинг озиқ-овқат савати, дея баҳоланган Судандек бир юртда одамларнинг бир луқма нон учун навбат кутишлари аламли ҳолат. Бў юртнинг ярмидан кўп аҳолиси қашшоқ эканлиги ҳам юракни ўртайдиган ҳол. Бунга ўзининг омадсиз бошқаруви билан Суданни қашшоқлаштирган давлат сиёсати сабаб, албатта. Чунки у мустамлакачилар сиёсатини қўллаб, уларнинг Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон Банки сингари ташкилотларига имконият яратиб бермоқда. Бунга – фуқароларга божхона тўловлари ва солиқлари оширилган 2018 йил бюджети яққол далил бўла олади. Зеро, бунинг оқибатида товар ва маҳсулотлар нархи ҳаддан зиёд ошиб кетиб, жунайҳ қиймати бошқа валюталарга нисбатан Судан тарихида кузатилмаган даражада кескин пастлаб кетган эди… Яъни бир АҚШ доллари қиймати 90 жунайҳга чиқиб кетган, сўнг яна қайтган.
Судан Аллоҳ Таоло улкан бойликлар ато этган юрт. Ҳосилдор ерлари бепоён бўлиб, деярли аксар қисмидан дарёлар оқиб ўтади. Сув, ҳайвон ва минерал ресурсларга бой ҳисобланган бу юрт нефть, олтин, темир, асфальт, кобальт, цинк, ҳатто уран қазиб олади. Мана шундай бой бир ўлканинг ҳукмдорлари мустамлакачи кофирларга малайлик қилишмоқда. Улар юртни мустамлакачилар қўлига топшириб, мазкур бойликларни ўғирлашди ҳамда ўз манфаатлари йўлида суиистеъмол қилишди. Бу билан Судан аҳлига қашшоқлик, азоб-уқубат ва машаққатлардан ўзга ҳеч нарса келтиришмади. Демакки, Судан муаммоси, бошдан оёқ омадсизлик ботқоғига ботган режим муаммосидир. Чунки у хўжайинликни башариятнинг Парвардигорига эмас, башариятга бериб қўйди. Айнан шу нарса Судан бошдан кечираётган барча фалокатларга сабаб бўлмоқда. Чунки у ҳамма иллатнинг боши ва балонинг сабаби бўлган илмоний демократик республикачилик тузумини татбиқ қилмоқда. Бас, шундай экан, улуғ Судан аҳли ушбу муборак қўзғолонларини давом эттирсинлар, давом эттирганда ҳам онг ва идрок билан давом эттирсинлар. Мустамлакачилар ва уларнинг малайларининг алдашларига, қўзғолонларини ўғирлашларига йўл қўймасинлар. Чунки бу мустамлакачилар бир малай башарасини иккинчи бир малай башарасига ўзгартириб қўйишади. Бу қўзғолон Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали Роббул оламин шариатини тиклаш қўзғолони бўлиши лозим. Ана шунда ушбу давлат энг хайру баракотли юрт олдидаги ўз бурчини адо этади, бандалар ишларини ғамхўрлик ила бошқаради.
Роя газетасининг 2018 йил 9 январ чоршанба кунги 216-сонидан