Сисийнинг яҳуд вужуди билан муносабати жуда мустаҳкам бўлиб, Синайда улар билан биргаликда мусулмонларга қарши курашмоқда
Ал-Жазира нет веб-сайти ҳижрий 1440 йил 28 робиус-соний, милодий 2019 йил 4 январ куни нашр қилган хабарда бундай дейилади (хабар матнидаги баъзи сўзлар ўзгартирилган):
«Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий Американинг Си-Би-Эс телеканалига берган интервьюсида ўз мамлакати билан босқинчи яҳудийлар ўртасидаги муносабат мустаҳкам эканини таъкидлади. Бундан олдин Қоҳиранинг Вашингтондаги элчиси айни интервьюни эфирга бермасликни талаб қилган эди.
«60 дақиқа» номли дастурда президент Сисий суҳбатдоши Скотт Бэйлига Миср армияси Синай шимолида яҳудийлар билан биргаликда «террористлар»га қарши кураш олиб бормоқда, деди.
Шунингдек, Сисий Миср билан яҳуд вужуди ўртасидаги муносабат бошлангандан буён жуда мустаҳкам эканини, турли соҳаларда ҳамкорлик мавжудлигини таъкидлади.
У Мисрда сиёсий маҳбуслар мавжудлигини инкор этиб, Хьюман Райтс Вотч Мисрда олтмиш минг сиёсий маҳбус бор, деган гапни қаердан топди, бу нотўғри, деди.
Ўз навбатида, Си-Би-Эс телеканали ҳам бу хусусда изоҳ берди. Унга кўра, телеканал Миср президентидан интервью олгандан сўнг Мисрнинг Вашингтондаги элчиси телеканал билан боғланиб, буни телевидениеда тарқатмасликни талаб қилган.
Бироқ АҚШ телеканали маъмурияти бу талабни рад қилиб, Миср президенти билан ўтказилган учрашув келаси якшанба куни телевидение орқали албатта узатилади, деди.
Телеканалнинг электрон сайтида хабар қилинишича, «60 дақиқа» дастури Миср президенти билан кўп марта учрашув ўтказган бўлиб, сиёсатчи мухолафатчиларнинг қамалиши мавзусидаги учрашув ҳам ўшаларнинг бири бўлган.
Ихвонул Муслимин ва майдонлардаги инқилобчию намойишчилардан иборат мингдан зиёд мисрликнинг ҳалок бўлишига изоҳ берар экан, Сисий майдонларда «минглаб қуролланганлар бор эди, улар қирқ кундан зиёд намойишни тарк этмай туришди, биз улар билан ҳар қандай тинч йўлларни ҳам синаб кўрганмиз», деди.
Бироқ Си-Би-Эс телеканалининг маълум қилишича, ўша пайтда Миср ҳукумати ўша минглаб намойишчилар бўлган майдондан атиги ўнта қурол мусодара қилинганини айтган.
Роя газетасининг 2018 йил 16 январ чоршанба кунги 217-сонидан