Қирғизистонда халқ яна жунбушга кела бошлади

0
1069

Қирғизистонда халқ яна жунбушга кела бошлади

Хитойга қарши шаклланган жамоий руҳ сиёсий кураш қуролига айланиб боряпти

Қирғизистонда 17 январ куни иккинчи маротаба Хитой босқинчилигига қарши халқ намоиши бўлиб ўтди. Норозилик намоишчилари бир қанча шартлар билан ҳукуматга мурожаат қилмоқчи бўлишди. Лекин ҳокимият уларни куч билан майдондан қувиб юборди.

Норозилик намоишчилари, ҳокимиятга “Қирғизистонда жойлашган Хитой компанияларини норасмий мигрантлардан тозалаш учун махсус комиссия тузиш, Хитой мигрантларига фуқоролик беришни тўхтатиш, этник Қирғизлардан ташқари, Хитой билан тузилиб, давлатни қарзга ботириб бораётган барча шартномаларни қайта кўриб чиқиш, Хитой билан тузилган барча ноқонуний битимларда айбдор деб топилган расмийларни бор мол-мулкини мусодара қилиш ва шу мулклардан Хитойдан олинган қарзларимизни тўлаш…” каби шартлар қўйишди.

Лекин бу талабларнинг бирортасини Қирғиз ҳукумати бажара олмайди. Демак талаблар уларни бажариш учун эмас, балки Қирғиз етакчи гуруҳининг ким эканини, халқ устида олиб борган ва бораётган хиёнатларини ошкор қилиш ва уларнинг ҳақиқий башараси қандай эканини халққа очиб бериш каби сиёсий курашга қаратилган. Ҳозир Қирғиз ҳукумати боши берк кўчага кириб боряпти. Хитой билан тузилган ва тузилиши кўзланган барча сармоя ва кредит олиш шартномалари музлаб қолди. Ҳукумат иқтисодий ва молиявий инқироз ҳолатида.

Ҳукумат кодексга киритилган 5 асосдан иборат янгича жарималарни кўтариш билан халқни чалғитмоқчи бўлди. Лекин ҳукумат вакилларининг бу ташаббуслари ўзларига қарши йўналиб, муаммоларни тоборо кучайтириб юбормоқда. Халқ нафратини қандайдир қувват бошқариб бормоқда. Ҳокимият ва етакчи гуруҳ, халқни йўналтираётган қувват ким экани ҳақида бир неча хил фикрлар билдиб, бири собиқ президент Алмаз Атамбаев тарафдорлари деса, бошқалар диний радикаллар томонидан молиялаштириляпти деган гумонда. Баъзи экспертлар ҳукуматнинг ўзи уюштираяпти деган фикрда. Лекин намоишчилар кайфиятига эътибор берилса, уларда диний муҳитнинг бирорта шарти кўринмайди. Атамбаевчилар десак, қўйилаётган шартлар айнан Атамбаев командасига қарши йўналган. Яъни амалдаги президент билан собиқ президентни қўллаб келаётган етакчи гуруҳ деярлик ўзгармади. Демак ҳар иккаласининг жиноятларига тенг зарба бериб бориляпти.   

Хулоса қилиш мумкинки, халқни тартибсиз ҳаракатга солиб бораётган қувват, унинг Хитойга қарши туйғусидан фойдаланиб, Қирғиз – Хитой алоқаларини боши берк кўчага олиб кириш мақсадида сиёсий кураш олиб боряпти. Бу билан Қирғиз ҳукумати Хитойга тобе бўлиш стротегиясидан воз кечишга мажбур бўлиши мумкин. Бу ҳолатда Қирғиз ҳукумати икки йўл орасида қолиши кутилади.

Биринчиси: Ҳукумат моддий кураш билан бўлса ҳам ўз халқига қарши чиқиб, Хитой билан алоқаларини ривожлантириб бораверади. Бундай ҳолатда – Агар бу ишлар ортида АҚШ бошчилигидаги Ғарб олами турган бўлса – воқеанинг ривожи ҳокимиятни ағдариш томон йўналиши мумкин. Россия ҳам Хитой босқинчилигидан мамнун эмас, аслида. У ҳам Ғарбнинг бу лоиҳасига унчалик қаршилик кўрсатмайди. Чунки Ғарб иқтисодий мустамлака қилишда, Хитой сингари очиқ босқинчилик йўлини тутмайди. Масалан Қозоғистоннинг қарзи 100 миллиард доллардан ортиб кетди. Шунга қарамай уни босиб олиш ҳақида гап йўқ. Грузия, Украина ҳам шунга ўхшаш ҳолатда.  

Иккинчиси: Ҳукумат Ғарб билан алоқаларини мустаҳкамлаб, Хитойдан узоқлашади. Бунинг учун давлатнинг ўзи ҳам халқ норозилигидан унумли фойдаланиши керак бўлади. Яъни Хитой билан алоқани узишга халқ ҳукуматни мажбурлай оладиган даражада кучли қаршилик қилиши керак. Бундай ҳолатда Қирғиз мамлакати ҳам Ғарбга тўла иқтисодий мустамлака бўлиб, ундан улкан қарзлар олиш билан иқтисодини ва ҳатто сиёсатини ҳам унга муносиб йўналтириши керак бўлади.

Ҳар қайси ҳолатда ҳам, халқни ҳукуматга қарши йўналтираётган учунчи куч, Қирғиз миллатининг Хитой босқинчилигига қарши туйғусидан фойдаланади. Улар бизни ҳозирча тиниқ стротегиямиз бўлмаган тўпалонларга йўналтиришяпти. Лекин ҳукумат пароканда бўлиб, танг аҳволга тушганда, учинчи куч ҳақиқий мақсадларини ошкор қилиб, талаб ва шартлари билан майдонга чиқади. Тўғрироғи уларнинг номидан бизнинг етакчи сиёсатчилар ёки партиялар майдонга чиқиб, вазиятни ўз қўлларига олишмоқчи бўлади. Чунки кўзда кутилаётган парламент сайлови олдидан пияр бошланди. Ҳукумат ҳам, парламент ва бошқа сиёсий партиялар халқ талабига қарши чиқишдан тийилишади. Аксинча, улар халқ билан бирлашиб кетишлари ҳам мумкин. Мана шуларнинг ҳаммаси ҳукуматга қарши исломий бўлмаган, илмоний кучлар ўртасидаги ўзаро сиёсий кураш давом этаётганига далолат қилади!

Абдураззоқ.

NO COMMENTS