Қирғизистонда 9- синф битирувчилари ўқишни мажбуран давом эттиради
2019 йили 16 январи куни Қирғизистон парламенти Жогорку Кенеш мажлиси ҚР конституциясининг «таълим-тарбия тўғрисида»ги бандига ўзгартиришлар киритилди. ЖК депутати Мирлан Жеенчороевнинг айтишига қараганда, ушбу қонунга биноан 14 ёш ўсмирлар 9 – синфдан сўнг мажбурий равишда таълим олишни давом эттиришади.
Қонунга кўра, тўққинзинчи синф битирувчилари 10-11 синфни битиргунга қадар таълим олишни мажбурий тарзда давом эттириб, тўлиқ ҳолда бошланғич ўрта маълумотга эга бўладилар. Ёки шартли ўлароқ ўз билимларини лицей ва колледжларда давом эттириб, шу тариқа бошланғич ихтисослашган билим оладилар.
«2017 йилда Қирғизистон бўйлаб 9754 ўсмир тўққизинчи синфдан сўнг билим олишни тўхтатиб, аттестат олиб, ҳаётда эркин турмуш тарзини танлашган. Айни пайтда 170-200 минг фуқаро тўлиқ ўрта маълумотга эга эмас. Бу ҳол Қирғизистон учун жуда ачинарли ҳол. Зеро ёшлар бекорчиликдан, кўча кўйда тарбия топишмоқда ва жиноий гуруҳларга жалб этилиши кузатилмоқда», – дея ойдинлик киритди депутат.
«Агар ушбу қонун жорий қилинса, энг аввало биз ўсмир ёшларни жиноий ишлардан ва турли экстрместик оқимлардан ҳимоя қилган бўламиз. Иккинчидан болалар нафақат ота-оналари, балки таълим масканлари масъуллари, устозлар назорати остида бўлади», “Бундан ташқари БМТ ҳисоботига кўра, мактабни тўлиқ ўқимаган қизларнинг 14% эрта турмушга узатилмоқда. Бу нарса дард устига чипқондир”, дея қўшимча қилди Жеенчороев.
Эслатиб ўтамиз шунга ўхшаган қонун 2018 йили Ўзбекистонда ҳам қабул қилинган. Ушбу қонун лоиҳаси депутатлар М. Жеенчороев, Д. Джумабеков, А. Карашев, Д. Бекешев, Т. Зулпукаров, Д. Бакчиев, Садык Шер-Нияз, А. Жээнбеков, Э. Байбакпаев, К. Исаев, Ж. Акаев, Д. Исаева, Р. Казакбаев, Б. Сыдыков томонидан олға сурилди.
Туркистон:
Агар инсон Шариат илми билан биргаликда дунё илмини ҳам ўзлаштирса, нур устига нур бўлади. Фарзанд тарбиясида Ота-онанинг маълумотли, билимдон бўлишлиги муҳим аҳамиятга эга. Бундан таршқари, юқори синфларда Алгебра, Физика, Астрономия, Кимё каби ҳаётда керакли билимлар ўргатилади. Бу фанлардан хабардор инсоннинг дунёда яшаш тарзи мазмунли кечади, атроф муҳити, нафас олаётган ҳавоси ва ҳатто тановул қилаётган таоми ҳақида маълумотга эга бўлади. Демак, модомики эътиқодга хатари бўлмас экан, дунёвий илмни ўзлаштириш айни муддаодир! Бу масаланинг бир томони.
Аммо масаланинг иккинчи томонига келадиган бўлсак, нега Мусулмон оилалар ўз фарзандларини гўё бир юқумли касалликдан эҳтиёт қилгани каби, ўсмир ёшга етганда мактабларда таълим олишдан эҳтиёт қилишмоқда? Демак-ки, мактабдаги таълим системасида иймонга хатарли жиҳатлар мавжуд.
Депутатнинг фикрига кўра ёшларнинг вақтни беҳуда ўтзказишлари жиноятга қўл уришларининг ягона омили ҳисобланар экан. Гўёки, агар ўқувчилар 10-11 синфларни ҳам тугатса жиноятларнинг олди олинган бўлади.
Бироқ, депутат жиноятлар ва тажовузлар ўрта мактаб ўқувчилари орасида содир этилаётганлигидан кўз юммоқда. Ҳатто 8-9 синф ўқувчилари орасида наркотик моддалар истеъмол қилаётганлар, фаҳшга қўл ураётганлар ва натижада ҳомиладор бўлиб қолаётган ёш ўсмирлар учраб туради. Мана ўтган ҳафта ичида Қирғизистоннинг Норин ва Чуй вилоятларида 15 ёшли қизларни никоҳсиз фарзандли бўлишлари ҳақида хабар тарқади.
Бу жиҳатга депутатлар нима дер эканлар? Албатта ота-оналарни фарзанд тарбиясига лоқайдлиги, беэътиборлигини сабаб ўлароқ кўрсатадилар. Аммо ота-оналар иймон-эътиқодли бўлса-да, уларнинг айтган сўзларидан кўра атроф муҳитининг таъсири кучли бўлсачи?
Модомики бошланғич синфдан бошлаб то мактабни битиргунга қадар, синфхоналарда қизлар ўғил болалар билан бирга бир партада ўтириб таълим олишар экан, устига устак, собиқ прокурор Аида Салянова ташаббуси билан никоҳ 18 ёшдан чеклаб қўйилган экан, буёғини ўзингиз тушуниб олаверинг.
Жамоатчилик фикрига кўра, муаммонинг асосий сабаби мактаблардаги нотўғри таълим сиёсатидир. Аниқроқ қилиб айтсак, айни дамда мактаблар билим бериш, зиё таратиш даргоҳи эмас, тижорат, порахўрлик, зўровонлик масканига айланганлиги хеч кимга сир эмас.
Бузуқ капитализм системаси ва ундан балқиб чиққан демократия деб аталмиш куфр системаси ўзининг бузуқ мафкураси билан, дунё бўйлаб қулоч ёймоқда. Аммо асоси ботил бўлганлини боис ҳали ҳанузгача бирор муаммога тўлиқ ечим топа олган эмас. Шунга қарамай, жамият, хоссатан аҳолисининг энг кўпи Мусулмонлардан иборат бўлган давлатларда ҳукумат томонидан демократия мафкурасига нисбатан ижобий муносабат кўрсатиляпти. Бу муносабатлар оқибати барчамизга аён.
Аллоҳи Таоло айтади:
وَمَا أَصَابَكُمْ مِنْ مُصِيبَةٍ فَبِمَا كَسَبَتْ أَيْدِيكُمْ وَيَعْفُو عَنْ كَثِيرٍِ∗وَمَا أَنْتُمْ بِمُعْجِزِينَ فِي الْأَرْضِ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلَا نَصِيرٍِ
(Эй, инсонлар!) Сизларга не мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса (гуноҳ) сабаблидир. Яна У кўп (гуноҳлар)ни афв этиб турур. (Акс ҳолда мусибат бундан ҳам кўп бўлур эди.) Сизлар ерда (ҳеч кимни) ожиз қолдирувчи эмассизлар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирор (ҳақиқий) дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқдир. (Шўро, 30-31)
Шундай экан, таълим системасини тубдан ўзгартириб, башариятни ахлоқан пешқадам, соф иймонли қилиб тарбиялаш фақатгина Халифалик давлатини барпо қилиш билан амалга ошади. Зеро Халифаликгина инсониятни зулматдан нурга олиб чиқади. Бу давлат системасида тузилган таълим программаси эса, авлодимизни ақлан соғлом ва ақида жиҳатидан баркамол бўлишлигига кафолат беради, ИншаАллоҳ!
Мунаввара