НАТО Россия билан барча масалаларда мулоқотга тайёрлигини билдирди
НАТО Россия билан барча масалалар, жумладан, ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома бўйича ҳам мулоқотни қўллаб-қувватлашга тайёр.
Бу ҳақда альянс бош котибининг сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Алехандро Альваргонсалес маълум қилди.
“Биз барча масалалар, хусусан ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома бўйича Россия – НАТО кенгаши шаклида ва бошқа майдонларда мулоқот ўтказишни давом эттиришимиз лозим”,- деди у.
Шунингдек, Альваргонсалес яқин вақт ичида Россия – НАТО кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилишини маълум қилди.
“НАТО турли масалалар бўйича Россия билан мулоқотни қўллаб-қувватлашга доим тайёр. Россия – НАТО кенгаши йиғилиши тез орада бўлиб ўтиши керак”,- деди НАТО бош котибининг ёрдамчиси.