“Хитой босқинчилигига қаршимиз” номли акция Қирғиз ҳукуматига жиддий муаммолар туғдира бошлади
Қирғизистоннинг Хитойдаги собиқ элчиси Марат Саралинов “Вечерный бишкек” газетасига берган интервьюсида, Бишкекда давом этаётган Хитойга қарши норозилик ҳаракатлари, Пекин-Бишкек алоқаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Унинг ортидан Қирғизистон президенти баёнот бериб “Хитойга биз раҳмат айтишимиз керак. Вазиятни лойқалаштирмоқчи бўлаётганлар ким эканини биз яхши биламиз, улар назоратимиз остида” деди.
“Хитой босқинчилигига қаршимиз” номли акция, Хитой ёки бошқа давлатлар билан иқтисодий ё сиёсий соҳада тузилган келишувларга қарши бошланган эмас! Балки, Хитой ҳукумати Шарқий Туркистонда Уйғур ва яна бошқа кам сонли миллат вакилларидан иборат миллионлаган мусулмон биродарларимизга нисбатан оммавий зулмни кучайтириб, инсонийлик чегараларидан чиқиб бораётгани учун, унга қарши норозилик акцияси сифатида бошланган эди.
Аслида, Хитой миллати Шарқий Туркистонга ҳам, мусулмонларнинг ночор аҳволидан фойдаланиб, аввал оддий ишчи ва савдогар сифатида кириб кела бошлаган ҳамда ўзларининг ўта итоаткор, меҳнаткаш, тадбиркор сифатлари билан маҳаллий мусулмонларнинг ишончини қозонишган. Хитой ҳукумати ҳам умумий стротегияларига кўра, Уйғур етакчи гуруҳини хоин етакчиларга алмаштириб, Хитой миллати учун қулайликлар яратиб берди. Аммо у ердаги Исломий муҳит Хитойнинг даҳрийликка асосланган коммунистик мафкураси кириб келаётганини кўра-била туриб, унда динлари учун хавф борлигини англай олишмади! Аксинча улар (даҳрий тузум) томонига ўтиб, мафкуравий ёки бошқа ҳар қандай исломий ҳаракатларга қарши кураша бошлашди.
Натижада вақтлар ўтиши билан, Исломий халқдаги “куфрга қарши исломий иммунитет” заифлашиб сўниб бораверди! Охир оқибат Хитой, бугун кўриб турганимиздек, ўзининг ҳақиқий мақсадини намоён қилди. Миллионлаган мусулмон биродарларимиз хўрлаб, муслима опа-сингилларимизнинг номусига тажовуз қилмоқда. Қирғизистон сингари заиф давлатлар ўз тақдирларини ишониб топширган халқаро сиёсат, халқаро ташкилотлар ва бошқарув системаси эса, Хитой репрессиясига заррача ҳам таъсир кўрсата олмаяпти.
Биз шу фактларга таяниб, Хитой ўз фуқороларини худди илгари Шарқий Туркистонга олиб кирганидек, Қирғизистонга ҳам олиб кириб, мустамлака қилиш қуроли сифатида фойдаланаётганидан Қирғиз фуқороларини огоҳлантирдик. Шунингдек, умматга ўзининг зиммасидаги биродарлик масулиятини эслатиб, мусулмонларга бўлаётган зулмга қарши ҳаракат қилишга чақирдик.
Такрор айтаман: Босқинчиликка қарши кураш, иқтисодий манфаатларга қарши кураш туркумидан эмас. Балки бу – иқтисодий заифлигимиздан фойдаланган ҳолда иқтисодий манфаатларни ўзига қурол қилиб, мамлакатларни қарзга ботириш йўли билан босқинчиликни мақсад қилиб кириб келаётган Хитой агрессиясиясига қарши фикрий курашдир! Пайғамбаримиз с.а.в. “мўъмин бир тешикдан икки маротаба чақилмайди” дедилар. Хитойнинг Шарқий Туркистондаги репрессияси, Африкадаги Замбиянинг қарзи учун бутун энергетика, транспорт ва олмос конларининг тортиб олиши, қўшни Тожикистон ерларини тортиб олиши, шуларнинг барчаси мусулмонлар учун сабоқ бўлмади! Яъни Хитой муайян мамлакат манфаатларини эмас, уммат вакилларини репрессия қилиб, умумий мулкларимизини тортиб оляпти!
Шу фактларга таяниб, “биз бир умматмиз, Шарқий Туркистондаги мусулмонлар бизнинг танамизнинг бир бўлагидир, улар ҳақида Аллоҳнинг ҳузурида албатта сўраламиз, Хитой зулмини балки тўхтата олмасмиз, лекин имкониятимиз борича унга қарши турайлик, уни яна эски найранглари билан Қирғизистон томон кенгайишда давом этишига йўл бермайлик, зора шу ҳаракатларимиз билан зўрланаётган муслималар олдида гуноҳимиздан фориғ бўлсак”, дея умматга мурожаат йўлланмоқда!
Албатта Хитой босқинчилигига қарши ҳатто ғойриисломий инсон ёки ташкилотлар ҳам ўз муносабатини билдирмай, эътиборсиз қола олмайди. Улар ҳам Хитой репрессиясига қарши ўз дунёқарашларидан келиб чиқиб, баҳо беришмоқда. Ундан ташқари Хитойга рақобатчи давлатлар ва ташкилотлар ҳам бор. Улар ҳам ўз тарафдорлари воситасида вазиятни ўз манфаатлари томон буришга уриниши табиий. Натижада улар Ислом умматининг бошига тушган мусибатидан, баъзида уммат манфаатига мос келадиган, баъзида эса зид келадиган ҳар хил сиёсий ҳаракатлардан фойдаланиб олмоқчи бўлишади. Бу табиий сиёсий жараён бўлиб, уни ҳеч ким бир қолипга сола олмайди.
Ҳозир Қирғизистонда айнан шу мавзу сиёсий қарама қаршиликларга сабаб бўла бошлади! Мутахассислар, бу иш “учинчи кучлар” томонидан уюштирилаётган провокация, деб баҳо беришди. Лекин “учинчи кучлар” ким экани ҳақида уларнинг фикри ҳар хил. Баъзилари бу иш “исломий экстремистлар” томонидан олиб борилаяпти деса, бошқалари собиқ президент тарафдорлари халқни ҳокимиятга қарши йўналтириб боряпти демоқда.
Бизнинг бу сиёсий жараёнга нисбатан берган таҳлилимиз қуйидагича: Бўлаётган воқеа ва ҳодисалар ҳаммамиз кўриб турганимиздек, бир хил, яъни Хитой бостириб келмоқда! Лекин бу воқеъликка нисбатан тутган позицияларимиз юқорида айтганимдек, ҳар хил. Яъни ҳаммамиз, шу жумладан Мусулмонлар ҳам ўз манфаатларидан туриб баҳо беряпмиз ва ўз муносабатимизни билдириб, ҳаракат қиляпмиз. Демак Хитой босқинига бутун Қирғиз фуқоролари қарши! Бу қаршилик қувватидан ҳар бир куч, ҳатто ҳукуматнинг ўзи ҳам ўз манфаати йўлида фойдаланиб олмоқчи бўляпти! Диний муҳитни эса, миллий, илмоний ва бузуқ ҳокимият манфаати томон йўналтиришга уринишлар бошланди! Мўътадил исломчилар, уммат қувватини миллатга чеклаб, уни оламий уммат қувватидан узишга уринишяпти.
Мусулмонларнинг мабдаий манфаатини юқорида баён қилдик. Вазиятдан фойдаланиб, уни бирор кофир ёки фосиқлар томонга буриб юбориш иккала дунёимиз учун ҳам ҳалокатли оқибатларга олиб боради! Аллоҳ сақласин! Аллоҳдан тақво қилиб, бизга эргашган уммат вакилларини бузуқ ташвиқотчи кучларга ташлаб қўймайлик!
Ассаламу алайкум.
Абдураззоқ.