АҚШ (Исроил) хавфсизлигига ишонгач Суриядан чиқиб кетмоқчи
АҚШ Президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Жон Болтон Америка кучларининг Суриядан чиқарилиши (Исроил) ва минтақадаги бошқа Вашингтон иттифоқчилари хавфсизлигини таъминлаш билан амалга оширилишини билдирди. У бу ҳақда Қуддусдаги (Исроил) Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида айтган.
“Биз президентнинг АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқиш қарорини яна муҳокама қиламиз. Буни шундай амалга ошириш керакки, бу таҳдидни қайта тиклашнинг иложи йўқлигига ишонч ҳосил қилишимиз, Суриянинг шимоли-шарқий қисмида жангариларнинг тўлиқ мағлубиятига эришиш лозим. Исроил ва минтақадаги дўстларимизни ҳимоя қилиш, шунингдек, биз билан ИШИД ва бошқа террористик гуруҳларга қарши курашганларга ғамхўрлик қилиш керак”,- деган Болтон.
Унинг нутқи яҳудий давлати бошлиғи идораси томонидан Twitter’да эълон қилинди.
Президент Дональд Трамп ҳам бир неча маротаба (Исроил)нинг ўз мудофаасини ташкил этиш ҳуқуқи ҳақида гапириб, буни қўллаб-қувватлаган. “Мен минтақада, ундан бошқа исталган ҳудудда ҳам, бирон бир халқ (Исроил)нинг ўз мудофаасини қуришга шубҳа қилмаслигини тавсия қилардим. (Исроил)нинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қайта тиклашга ҳаққи бор”, – дея давом этди Оқ уй раҳбари ёрдамчиси.
7 январ куни яҳудий давлати ҳукуматининг ҳафталик йиғилишида Нетаньяҳу, Трампнинг Суриядаги Америка қўшинларини олиб чиқиш қарори асосида, Эроннинг минтақадаги тажовузини бартараф этиш, унга қарши тура олиш масалаларини Болтон билан музокара қилиш ниятида эканини маълум қилди.