2019 йилнинг 1 январдан бошлаб Қирғизистон Республикасининг жиноят кодексига янги ўзгаришлар киритилди
“Sputnik” радиосининг хабарига кўра Қирғизистон Республикаси
жиноят кодексининг жарима тўловларига алоқадор бир қатор бандларига сезиларли ўзгаришлар киритилган. Қуйида шуларнинг бир нечтаси билан таништириб ўтмоқчимиз. Масалан: Жамоий жойларда тупурган киши учун 5500 сом миқдорида жарима белгиланди. Ахлатни ёқиш ёки уни нотўғри жойга ташлашга ҳам 5500 сом жарима солинадиган бўлди. Қудуқлар қопқоқларини очиқ қолдирганга 5500 сом жарима солинса, Жамоий жойда тинчликни бузганга 5500 сом жарима белгиланди ва ҳоказо, барча жазо чораларда жарима миқдори деярли ўн баробар кўтарилди. я
Автомобил эгалари ва ҳайдовчиларига нисбатан жарима тўловлари ҳам 1000 сомдан 45000 сомга қадар юқорилатилди. Халқдан максимал даражада жарима ундириш мақсадида “умний город” лоиҳаси ишга тушиши кутилмоқда. Бу лоиҳага биноан бир неча компаниялар орасидан тендр йўли орқали танлаб олинган битта компания, шаҳарларни марказлашган кузатув камералари билан жиҳозлаб, ягона кузатув ва рўйхатга олиб бориш тизимини ўрнатади. Натижада ҳар бир “жиноий” саналган ҳаракатлар марказий компютер рўйхатига киритилиб, фуқоролардан катта миқдорларда жарима пуллари ундириш механизми ишга туширилади. Бу амалиёт ҳозирда ЕИ давлатлари, Грузия ва Россия сингари бир қатор иқтисоди ривожланган давлатларда қўлланиляпти.
Лекин Қирғизистон фуқороларининг яшаш даражасига эътибор берадиган бўлсак, ҳаётда бу лоиҳанинг тинчгина амалга ошиб кетишига шубҳа пайдо бўлади. Яъни Қирғизистон халқининг минимал яшаш даражаси 4700 сомни ташкил этади! Қариялар пенциялари ҳам бундан ортиқ эмас! Ўртача иш ҳаққи миқдори шу йилга келиб, 15000 сомга етди. Ишсизлар сони оламий ўлчовга нисбатан рекорд даражада. Чунки Европа давлатлари сингари Қирғизистон давлати ҳар бир фуқоросини иш билан таъминлаш муаммосини, ўзининг зиммасидаги вазифаси деб билмайди. Негаки ўрта Осиё халқининг аксарияти, расмий ишхоналар билан деярли таъминланган эмас. Фуқоролар ўз тирикчиликларини ўз имкониятлари доирасида ўзлари олиб боришади. Ҳукумат вакиллари фуқороларнинг яшаш даражасининг пастлигидан ҳамда уларга тирикчилик имкониятларини яратиб бериш ва иш жойлари билан таъминлаш каби мажбуриятлардан ўзларини масъул деб ҳисобламайди ҳам.
Қирғизистон ҳукумати юқоридаги қонунга киритилган ўзгартиришлар билан аҳмоқларча ғурурланяпти! Бироқ у фуқароларига молиявий жарима солишдан аввал уларнинг ҳаққини адо қилиши керак эди. То фуқаро фаровон яшамагунча ҳукмдор ҳам фаровон яшамаслиги керак, бу унинг вазифасидир. Саййидимиз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу замонида очарчилик юз берганда “Умар
р. а. очарчилик йили то одамлардан бу нарса кўтарилмагунча бир тишлам ҳам нон емасликка қасам ичди, шунинг учун Умар розияллоҳу анҳунинг ранглри оқариб кетганди”. Умар розияллоҳу анҳу волийларига ҳам шуни тавсия қилганлар. Дарҳақиқат, Утбага бундай ёзган эдилар: “Аммо баъд, сиз ўз манзилингизда тўйиб еган нарсадан ўзингиздан аввал мусулмонларни тўйдиринг”. (Байҳақий “Сунанул Кубро”да ишлаб чиққан).
Қирғиз ҳукумати, юқоридаги жазо чораларига жиноятни олдини олиш ёки халқнинг фаровонлигини таъминлаш нуқтасидан қарамади! Балки, бу жарима солишлардан кутилган мақсад, ўзлари олиб бораётган нотавон сиёсий ва иқтисодий ҳаракатлари оқибатидан бўшаб қолган хазиналарини тўлдириб олишдир! “Кўрпанга қараб оёғ узат” дейилганидек, бу Қирғизистон давлати учун ҳали эрта қўлланилинаётган лоиҳа эди. Ҳукумат бу жазо чоралари билан мамлакатдаги коррупция тизимини янада кучайтириб юборади. Куч орган ходимлари, амалдорлар ва адлия тизими ходимлари ўта қулай иқтисодий жиноий муҳитни қўлга киритишади. Улар давлат кодексини коррупцияда қурол қилиб ишлатишади. Демак, халқ норозилиги янада кучаяди. Ҳукумат бунинг олдини олиш мақсадида нафақа ва иш ҳаққини бир оз юқорилатаётгандек бўладию, лекин аҳолининг ярмидан кўпи ишсиз ва чет элларда қора иш қилиб юришганини ҳисобга олсак, ҳукумат бизни яна алдагани аниқ бўлади!
Абдураззоқ.