Ливия диктатори Қаззофийнинг ўғли Путинга мактуб йўллади
Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Қаззофийнинг вориси – Сайфулислом Россия ҳукуматидан ёрдам сўраб мактуб ёзди. Бу ҳақида Bloomberg агентлиги хабар тарқатди. Сайфул Ислом ўз мактубида Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, 2019 йилда, Ливияда ўтказилиши кутилаётган президентлик сайловида қўллашини илтимос қилди.
Bloombergнинг маълум қилишича, (кичик) Қаззофий шахсан ўзи Россия ТИВ ноиби Михаил Богданов орқали, декабр ойида бўлиб ўтган учрашув чоғида мактубини топширган.
Ўз матктубида Сайфулислом Россиядан сиёсий қўллов сўраган. Унинг фикрига кўра, айнан Москва у ва Ливиянинг турли сиёсий кучлар ўратасидаги мулоқотларга ўртамчи вазифасини ижро этишга яроқлидир. Шу билан бирга Сайфулислом Россиядан иқтисодий ёрдам ҳам сўраган.
Россия Ташқи ишлар Вазирлиги ҳолат юзасидан хеч қандай изоҳ бермади. Bloombergнинг таъкидлашича, Россия қайси номзодни қўллаши хусусида бир қарорга келганича йўқ.
Ливиядаги президентлик сайлови БМТ лоиҳасига биноан, ушбу йилнинг биринчи чорагида ўтказилиши мўлжалланган. Бу ҳақида Палермо конференциясида қарор қилинди. Конференцияда Россия бош вазири Дмитрий Медведев ва Ливия армияси бош қумондони Халифа Хафтар иштирок этишди. Хафтарнинг билдиришича, Ливия билан Россия ўртасидаги дўстона муносабат ижобий натижалар беришлиги аниқ.
Сайфулислом Қаззофий 1972 йилда дунёга келган. У бошланғич таълимни Ливияда олиб, кейинчалик Швейцарияда ўқишини давом эттирган. 1990 йиллар охири ва 2000 бошларига қадар мамлакатда ислоҳотлар ўтказилиши ҳақидаги лоиҳаларни олға суриб чиқди. Буюк Британия ва Ливия ўртасидаги тижорат алоқаларини қайта тиклаш хусусидаги мулоқотларда ҳисса қўшган. 2011 йилда, Муаммор Қаззофий режимининг таназзулга учраши асносида Миллий шўро мухолафат гуруҳига раҳбарлик қилган. Аммо тез орада янги ҳукумат томонидан қўлга олиниб, 2015 йилда унга нисбатан ўлим жазоси эълон қилинди. Аммо амнистия туфайли озодликка чиқди. 2018 йилнинг март ойида Сайфулислом Ливия президентлик лавозимига ўз номзодини кўрсатди.