АҚШ Сурияни қайта тиклаш вазифасини саудларга топширди

851
0

АҚШ Сурияни қайта тиклаш вазифасини саудларга топширди

АҚШ Суриядан аскарларини олиб чиқиш қароридан сўнг у ердаги вазифаларни тақсимлаш давом этар экан, Сурияни қайта тиклаш вазифасини Саудия Арабистонига топширди. Трампнинг маълум қилишича, Сурияни қайта тиклаш учун зарур бўлган харажатни АҚШнинг ўрнига Саудия Арабистони сарфлашга “рози” бўлган.

АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг Тwиттер саҳифаси орқали берган баёнотида Суриянинг реконструкциясига Саудия Арабистони “ёрдам” беришини алоҳида таъкидлаб, Қирол оиласига ташаккур билдирди.

“Сурияни қайта тиклаш учун зарур бўлган маблағни АҚШнинг ўрнига Саудия Арабистони сарфлашни қабул қилди. Кўрдингизми?! 5000 мил узоқликдаги буюк давлатнинг ўрнига жуда бой мамлакат ўз қўшнисини қайта қуришга ёрдам кўрсатиши яхши эмасми? Раҳмат сенга, Саудия!”, деди Трамп.

Айни пайтда АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Роберто Палладино журналистларга берган интервюсида, АҚШ Суриядаги сиёсий жараёнда Россия билан ҳамкорликда ҳаракат олиб боришини билдирди.

“(Сурия масаласида) БМТ ва Россия билан биргаликда ишлашда давом этамиз. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2254 фармонида кўзда тутилган сиёсий йўлдан олға юриш учун барча чора-тадбирларни тарғиб қилишда давом этамиз”, деди Палладино.

Бироқ Рус сиёсатчилариинг фикрича, АҚШ ҳарбийларини Суриядан олиб чиқиш қарори Россияга қаратилган. Уларга кўра, Трамп бу билан Россиянинг Сурияда қолишини истамаётганилигига ишора қилмоқда.

“Сурияда сиёсий ечим жараёни давом этмоқда. Аслида АҚШнинг Суриядаги мавжудлиги ноқонуний эди. Россия Истанбулдаги саммитда Туркия, Германия ва Франция билан тузилган қарорга мувофиқ Сурия конституциявий қўмитасини ташкил этиш учун қўлимиздан келганини қиляпмиз”, деди Россия федерацияси кенгаши раиси Матвиенко, АҚШ аскарарини Суриядан олиб чиқиш ҳақида берган баёнотида.

Матвиенко АҚШнинг Суриядан чиқиб кетиш қарори Суриядаги рус аскарларининг мавжудлигига ҳеч қандай таъсир қилмаслигини билдирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here