Эмомали Раҳмон: “Жорж Бушнинг ўлимидан қайғудамиз“
Тожикистон президенти Эмомалий Раҳмон Америка собиқ президенти Жорж Бушнинг вафоти муносабати билан, амалдаги раҳбар Доналд Трампга ҳамдардлик изҳор қилди.
Таъзиянома матни президент матбуот бўлими тарафидан 1 декабр куни ўзининг вебсайтида нашр қилинди. Таъзияномада Э. Раҳмоннинг қуйидаги сўзлари келади: “Америка Қўшма Штатларининг собиқ раҳбари Жорж Герберт Уокер Бушнинг вафот этганлиги боис биз чуқур қайғуга ботдик. Бу соатларда мен марҳумнинг яқинлари ва барча Америка Қўшма Штатлар фуқароларига ҳамдардлик изҳор қиламан ва барчаларига сабр тилайман”.
Эмомалий Раҳмоннинг фикрига кўра, Жорж Буш ўзининг самарали фаъолияти давомида давлат раиси ва бошқа муҳим вазифаларни аъло даражада бажарган. Шу сабаб ўз юртида иззат ва эҳтиром топган ва ҳалқаро даражада энг буюк ва обрў эътиборли сиёсатчи қатори танилган.
(Катта) Жорж Буш Америка Қўшма Штатларининг 41 чи президенти ҳисобланиб, 1989 йилдан то 1993 йилга қадар мамлакат бошқаруви лавозимини эгаллаган эди. Бир қарашда 4 йил жуда қисқа муддат туюлса-да, бу йиллар мобайнида турли қонли низолар, қатлиоммга сабабчи бўлди. Ироқда ҳали ўчиб улгурмаган Эрон-Ироқ можароси ва жанг ўчоғинининг янада аланга олишлигига шу таниқли сиёсатчининг қўли бор. 2000 йилларга келиб, чала қолган ишларини унинг вориси (кичик) Жорж Буш давом эттирди.
Эмомалий Раҳмоннинг уларни дўст тутиб, умрини куфру исёнда ўтказган золим раҳбарига аза тутиши мусулмонлар қалбида ғазаб ўйғотади.
Ўтган ойда Суғд вилоятида рўй берган маҳбусларни қатл қилиш жараёнида бевосита шерик бўлган бу андишасиз раҳбар, ўз томирига ўзи болта уряпти. 50 нафар маҳбус ўз ҳаққини талаб қилгани боис, ўққа тутилди. Бу адолатсизликни на ҳалқарор ташкилотлар ва на бирор инсон ҳуқуқи ҳимоячилари томонидан ёритилмади. Фақатгина қамоқхона раҳбарлари алмаштирилди холос.
Дарҳақиқат, бу нарсаларни ҳайратналарли жойи йўқ, зеро илмоний давлат раҳбарлари бир ясама роботлар сингари, шахсий тафаккури йўқ, уларга нисбатан нуфузи бор катта давлатлар қайси программани жойлаштирса, ўшани амалга оширади.