АҚШнинг Россия ва Хитой билан рақобатидан Европа давлатлари зарар кўрмоқда

609
0

АҚШнинг Россия ва Хитой билан рақобатидан Европа давлатлари зарар кўрмоқда

 Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Хайко Мааснинг маълум қилишича, Қўшма Штатларнинг Россия ва Хитой билан рақобати Европа мамлакатларига таъсир ўтказмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

 Вазирнинг сўзларига кўра, замонавий геосиёсий муҳит жаҳондаги қудратли давлатлар ўртасида юз берувчи рақобат билан аниқланади.

 “Ушбу мусобақа аренаси янада аниқроқ бўлиб бормоқда: бир томондан, иқтисодий, Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги, савдо можароларининг кучайиш эҳтимоли билан. Бошқа томондан, АҚШ ва Россия, шунингдек, АҚШ ва Хитой ўртасидаги стратегик рақобат”, – деди Маас.

 Унинг таъкидлашича, ҳозирги вазиятда Европа ҳаммадан кўп йўқотмоқда.

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШга кескин жавоб қайтарганди.

 ХХР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэн Шуаннинг билдиришича, АҚШ президенти ҳузуридаги иқтисодий маслаҳатчилар кенгаши раиси Кевин Хассетнинг Хитой Жаҳон савдо ташкилотидан (ЖСТ) чиқариб юборилиши ҳақидаги баёноти бемаъни ва Қўшма Штатларнинг такаббурлиги исботидир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here