Қирғиз ҳукумати мамлакатдаги олтинни сақлаб қолиш учун солиқ ставкасини оширди
Қирғизистон олтин рудаси учун экспорт солиғини ошириш ҳақида қарор қабул қилди. Мазкур қарор Иқтисодиёт вазирлиги Молия сиёсати бошқармаси бошлиғи Кубан Айдаралиев томонидан ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилинди.
Янги қарорга кўра, Қирғизистондан қазиб олинадиган олтин рудаларининг экспорт қилиш солиғи 3 фоизга оширилди. Олтин ва тозаланган олтин ставкалари мамлакат миқёсида бир хил даражада сақланиб қолди.
Кубан Айдаралиев олтин экспорти учун солиқ ставкасининг оширилишидан кўзланган мақсад маъдан ширкатларини Қирғизистонда қайта ишлаш заводини очишга рағбатлантириш эканлигини таъкидлади.
“Қумторга қўшимча равишда, барча компаниялар олтин конларини қазиб олиш борасида Қирғизистонда тўпланмоқда. Рудалар Қозоғистон, Хитой ва Туркияда қайта ишланади. Бизнинг олтинлар шу ерда қолишини ёки мамлакатга қайтиб келишини истаймиз”, деди Айдаралиев.
“Миллий банк ҳар йили 2,5 тонна олтинни четдан олади, заргарлар ҳам худди шунча олтинни четдан олади. Олтин захираларига эга бўлган Қирғизистон соф олтинни импорт қилиб четдан олиб киришга мажбур бўлмоқда. Бизнинг заргарларимиз саноат ривожланишига тўсиқ бўлаётган импорт солиғини тўлашлари керак. Шунинг учун Қирғизистондан олтин руда экспортни тўхтатишимиз ва ички олтин манбасини сақлаб қолишимиз зарур”, дея қўшимча қилди Айдаралиев.
Ҳозирда Қирғизистонда олтин қазиб олувчи еттита компания мавжудлиги айтилади.