Остонада Сурия бўйича янги учрашув санаси маълум бўлди
Остонада Суриядаги вазиятни ҳал қилиш бўйича халқаро учрашув 28-29 ноябрь кунлари бўлиб ўтади, дея хабар қилмоқда ТАСС.
Қайд этилишича, бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов маълумот берган.
Унинг сўзларига кўра, Россия, Туркия ва Эрон “Остона жараёни” доирасида Сурия Араб Республикаси бўйича янги йиғилиш ўтказишга келишиб олдилар.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, учрашув 28-29 ноябр кунлари Остонада бўлиб ўтади.