АҚШ конгресси делегацияси Ўзбекистонга келди

562
0

АҚШ конгресси делегацияси Ўзбекистонга келди

 Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди. Тошкентда бўлиб ўтган тадбирда томонлар икки томонлама муносабатларнинг ривожланишини муҳокама қилишди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига иқтибосан “Sputnik” хабар қилди.

 Бироз олдин АҚШ парламентида “Ўзбекистон бўйича кокус” ташкил қилингани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.  Бугун ушбу “кокус”нинг ҳамраислари Трент Келли ва Виценте Гонсализ делегация раҳбарлари сифатида Ўзбекистонга келишди. Делегация таркибидан шунингдек Вакиллар палатаси муҳим қўмиталарининг республикачи ва демократ аъзолари ўрин олган.

 Кокус бу – партия аъзоларининг йиғилиши. Ўзбекистон-Америка муносатлари тарихидаги илк бор “Ўзбекистон бўйлаб кокус” жорий йилнинг август ойида вакиллар партиясида қайд қилинган эди. Йилига икки марта мажлис ўтказиш режалаштирилмоқда. Биринчи учрашув 2019 йил январь ойи бошида бўлиб ўтади.

“Учрашувда ўзбекистонлик ва америкалик парламентарийлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги изчил ривожланаётган ҳамкорликнинг ижобий жараёнларни қонуний мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди”, – дейилган хабарда.

 Маълумки, 15-17 май кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШда расмий ташриф доирасида бўлган эди. Мирзиёев, хусусан, президент Дональд Трамп билан учрашган эди. Икки давлат раҳбарлари қўшма баёнот, таълим ва маданият соҳасида баённома имзолашган ҳамда муҳим масалаларни муҳокама қилишган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here