Россия Федерал хавфсизлик хизмати: “Террорчилар” ҳатто Россиядан ҳам маблағ олади

674
0

Россия Федерал хавфсизлик хизмати: “Террорчилар” ҳатто Россиядан ҳам маблағ олади

Ўтган ҳафтф Россия пойтахти Москва шаҳрида Россия Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкор бўлган давлатларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва разведка идораси раҳбарларининг ўн еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда 70 дан ортиқ мамлакатдан делегациялар иштирок этди. Мазкур йиғилишда халқаро терроризмга (Исломга) қарши кураш масаласида мазкур органлар ўртасида ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников Россия хавфсизлик органлари чет элдаги террористик гуруҳларга Россиядан борадиган молиявий кўмак мавжудлигини қайд этди. Унинг таъкидлашича, Россия Федерал хавфсизлик хизмати уларни рўйхатга олмоқда.

“Биз баъзи (террорчи) гуруҳлар ва шахсларнинг молиявий имкониятлари ва қудратлари ҳақида сўз юритмоқдамиз. Турли минтақалардан, шу жумладан Россия Федерациясидан ҳам (террорчиларга) пул жўнатиш йўли билан улар қўллаб қувватлаб турилган. Биз буларни рўйхатга оляпмиз. Бу ерда молиявий ёрдамни ИШИДга етказиш учун махсус каналлар мавжуд”, деди Бортников Москвадаги мухбирларга берган интервьюсида.

Шунингдек, Бортников халқаро “террорчилар” ўзларининг кўплаб жиноий фаолиятларида ёшлардан фойдаланаётганини ҳам илова қилди.

“Халқаро террористик ташкилотларнинг таркибий қисми ёшлар ўртасида терроризм мафкурасини мустаҳкамлашга қаратилган», – деди Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here