Трамп: Улкан қарзимизни 6 йил ичида тўлаймиз

670
0

Трамп: Улкан қарзимизни 6 йил ичида тўлаймиз

АҚШ президенти Доналд Трамп кутилмаган “сюрприз” баёнот билан чиқди. Унинг даъво қилишича, ўзининг иккинчи президентлик муддатининг охиригача Америка Қўшма Штатларининг катта қарзини тўлаб ташлайди.

Американинг “The Hill” газетасининг ёзишича, АҚШ президенти бу ҳақида “Америка Қўшма Штатларида янги иш ўринларини ташкил этиш”га бағишланган тадбирда айтиб ўтган.

Доналд Трамп қисқа вақт ичида АҚШнинг 20 триллион доллардан ортиқ давлат қарзини тўлаш ҳақида бонг уришига қараганда, демак у мазкур баёноти билан Америка Қўшма Штатлари президентлик сайловида ўзининг иккинчи марта ғалаба қозонишини ҳозирдан башорат қилмоқда.

Оқ уйдан берилаётган баёнотлардан маълум бўлишича, АҚШнинг умумий давлат қарзи 2018 молиявий йилда 1,2 триллионга ўсган ва рекорд даражага, яъни 21,5 триллион долларга етган.

Трампнинг бу ваъдаси иқтисодчи мутахассисларнинг қарашларига умуман зиддир. Чунки мутахассислар АҚШ бюджетнинг камомади кундан кунга ортиб бориши кутилаётганини айтишмоқда. Уларга кўра, ҳукумат харажатлари ўсиши натижасида 2020 йилга бориб, АҚШ бюджетининг камомади бир триллион долларга етади.

Туркистон:

АҚШнинг ташқи давлатлардан қарзи, умумий қарзининг 5% идан озроқ қисмини ташкил этади. Унинг асосий қарзи ички кредитор (капиталист)ларга тегишли. Яъни АҚШ капиталистик мамлакат эканини эътиборга олсак, у ўзидан ўзи қарз.

Капитализм системасида давлатни капиталистлар (йирик молия эгалари) бошқаради. Яъни мамлакат ЯИМ (ялпи ички маҳсулоти) ва ТММ (ташқи миллий маҳсулоти)нинг салмоқли қисми ўша капиталистларга тегишли. Шунингдек давлат ва хусусий секторга тегишли даромад олиб келувчи барча (оғир ва енгил ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи) тармоқлар ҳам ана ўша капиталистлар томонидан молиялаштирилади. Демак молиявий системани ўз маблағлари билан қўлларига олган капиталистлар мамлакатнинг барча тармоғидаги манфаатларни назорат қила олади. Капиталистик системада давлат мулки ўта заиф эканлиги боис, давлат ҳам ўша капиталистларнинг молиявий қўлловига муҳтож бўлиб қолади. АҚШнинг давлат қарзи мамлакатининг ЯИМ ҳажмининг 100% га етганини эътиборга олсак, мамлакатни деярли уларнинг мулки деб эътибор қилса бўлади! Тўғрироғи капиталистларнинг ўзи давлатни шу тариқа шакллантириб олишади.

Демак, Трамп кўтараётган ваҳима АҚШ бошқарув системасининг аянчли ҳолатидан дарак беради холос. Бу эса АҚШ давлати капиталистларнинг қўлида эканини ва давлат уларнинг ички ва ташқи сиёсатидаги расмий намоёндаси эканини англатади. Бу ҳолат капиталистик системасининг табиий емирилиш жараёни бўлиб, мамлакат мулки бир неча шахс қўлида жамланиб қолади. Давлатнинг таъсир қуввати йўқолиб, қонунлар етакчи капиталист шахслар манфаати учун йўналтирилиб борилаверади. Натижада мамлакат фуқоролари ўртасида иқтисодий ва таъминот системалари издан чиқади. АҚШ мана шу капитализмнинг табиий инқирози қирғоғига келиб, қулаб кетиш арафасида турибди. Лекин у ҳар қанча уринмасин капитализм тузумининг табиий инқирозидан қутула олмайди. Инқироз вақтини бир оз узайтирмоқчи бўлаяпти холос, лекин – эътибор беринг – АҚШ дунё системасини эмас, фақат ўзини қуткариш ҳақида бош қотираяпти.

 Трамп дунё бўйлаб АҚШнинг молиявий харажатларини озайтиришга қаратилган стротегиясини кўтариб чиқяпти. У дунё олдидаги етакчи давлат сифатида ўз зиммасига олган мажбуриятларидан бош торта бошлади. Сиёсий ва ҳарбий халқаро ташкилотларга сарфланадиган молиявий таъминотларни ҳам бошқа давлатлар зиммасига юкламоқчи бўляпти. Юқоридаги Трампнинг қарзлардан қутулишимиз керак деган ваҳимаси ҳам, шу стротегиясини қувватлаш мақсадида айтилган баёноти бўлди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here