Кириллов: Пентагон Ўзбекистонда лаборатория ташкил этган

790
0

Кириллов: Пентагон Ўзбекистонда лаборатория ташкил этган

 Украина, Озарбойжон ва Ўзбекистонда Пентагон назорати остидаги лабораторияларни реконструкция қилиш давом этмоқда, деб хабар берди РФ Қуролли кучларининг радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игор Кириллов. Бу ҳақда РИА “Новости” маълум қилди.

 “Лугар маркази АҚШнинг кенг қамровли ҳарбий-биологик дастурининг кичик элементидир. Россияга яқин ҳудудларда фаоллик кучайтирилди, бу ерларда ҳам Пентагон назоратидаги лабораториялар фаолият юритмоқда. Украина, Озарбойжон ва Ўзбекистонда лаборатория корпусларини реконструкция қилиш давом этмоқда”, – деди у.

 Кирилловнинг сўзларига кўра, улар фаолиятининг устувор йўналиши – юқумли касалликлар ҳақида маълумот йиғиш ва патоген микроорганизмлар штаммларига эга бўлган, шу жумладан, антибиотикларга чидамли ҳамда вакциналар ҳимоя таъсирини узайтирувчи миллий коллекцияларни олиб чиқишдир.

 Аввалроқ, Грузия давлат хавфсизлиги вазири Игор Гиоргадзе Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ президенти Дональд Трампга Ричард Лугар номидаги лаборатория фаолиятини текшириш илтимоси билан мурожаат қилгани ҳақида хабар берганди. У, Гиоргадзенинг билдиришича, одамларда ўлим билан якун топиши мумкин бўлган тажрибалар ўтказади. Гиоргадзе 2015 йил декабрда лабораторияда С гепатитидан даволаниш вақтида 30 нафар одам ҳалок бўлгани ҳақида маълумотларни келтирган. 2016 йил апрель ва август ойларида, мос равишда, 30 ва 13 киши вафот этган бўлса, “ўлим сабаби” устунида “номаълум”, дея кўрсатилган, аммо сабаблар текширувдан ўтказилмаган. Унинг сўзларига кўра, исмлар аниқланмаган, фақат улар туғилган сана ва жинслари бўлган рақамлар берилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here