АҚШ босимига қарамай Ҳиндистон Россиядан С-400 сотиб олади

712
0

АҚШ босимига қарамай Ҳиндистон Россиядан С-400 сотиб олади

 Ҳиндистон ҳукумати АҚШ босимига қарамасдан Россиядан С-400 сотиб олишга қарор қилди, деб ёзмоқда Russia Today Desence Newsга асосан. Бу ҳақида “Sputnik” хабар қилди.

Хабарда айтилишига кўра, Ҳиндистон ўзининг ушбу қарори ҳақида АҚШни аллақачон огоҳлантирган. Россия ва Ҳиндистон орасида ушбу ҳақидаги ҳукуматлараро шартнома 4-5 октябр кунлари Владимир Путиннинг Ҳиндистонга сафари вақтида имзоланади.

“Россия президенти ташрифига бир ҳафта қолганда Ҳиндистон ҳукумати Россиядан, умумий қиймати 5,43 миллиард доллар бўлган бешта С-400 зенит ракета мажмуасини сотиб олишга ҳақида якуний қарорни қабул қилган”, – дейилган Defense News хабарида.

 Россия ва Ҳиндистон орасида С-400 мажмуасини сотиб олиш ҳақидаги шартнома дастлаб 2016 йилда имзоланган эди. Россияга нисбатан АҚШ санкциялари киритилганидан сўнг Ҳиндистон ҳукуматига АҚШ томонидан турли йўллар билан босим ўтказила бошланган ва улар бироз вақт “иккиланган” эди.

Ундан ташқари, Владимир Путин ташрифи доирасида Ҳиндистон Россиядан умумий қиймати 2,2 миллиар доллар  бўлган иккита 1135-лойиҳага мансуб қўриқлаш ҳарбий кемасини сотиб олиш ҳақида эълон қилиниши кутимлмоқда.

Шунингдек, Россия президенти ташрифи доирасида Ҳиндистонда энг янги Калашников автомати “АК-103”ни лицензия асосида ишлаб чиқаришни ҳақидаги шартнома имзоланиши ҳам режалаштирилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here