Мирзиёев: Террорчилик тузилмаларининг МДҲ чегаралари яқинига кўчиб ўтиш тенденцияси кучаймоқда

870
0

Мирзиёев: Террорчилик тузилмаларининг МДҲ чегаралари яқинига кўчиб ўтиш тенденцияси кучаймоқда

 МДҲ давлатлари терроризм хавфини ўз вақтида ва самарали қайтариш учун ўзаро келишилган, аввало, олдиндан зарба беришга қаратилган ҳаракатларга тайёр туриши лозим, дея ҳисоблайди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев. Бу ҳақида “kun.uz” хабар қилмоқда

 Унинг Душанбе шаҳрида МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида сўзлаган нутқида маълум қилишича, бугунги террорчилик тузилмалари катта молиявий ресурсларга, энг янги ахборот ва техника воситаларига эга, юқори даражада ҳаракатчан ва тезкордир.

 “Ҳозирги пайтда уларнинг Яқин Шарқдан Афғонистонга, МДҲ чегаралари яқинига кўчиб ўтиш тенденцияси кучаймоқда. Мамлакатларимиз терроризм хавфини ўз вақтида ва самарали қайтариш учун ўзаро келишилган, аввало, олдиндан зарба беришга қаратилган ҳаракатларга тайёр туриши лозим”, – деди Мирзиёев.

 Унинг таъкидлашича, МДҲ маконида юзага келаётган хавфсизликка қарши таҳдидларнинг ўз вақтида олдини олиш учун таҳлилий ва тезкор ахборот билан мунтазам алмашишнинг амалдаги механизмлари доирасида самарали ҳамкорликни таъминлаган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва махсус хизматлар фаолиятини мувофиқлаштиришни кучайтириш муҳим.

 “Ёшлар ўртасида радикаллашув муаммоси эътиборимиз марказида бўлиб қолиши лозим. Шу муносабат билан таълим-тарбия, илм-маърифат, ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳаётда ўз ўрнини топиши учун зарур шароитлар яратиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш зарур”, – дея қўшимча қилиб ўтди Ўзбекистон президенти.

 Шунингдек, унинг билдиришича, Афғонистонда ҳануз давом этаётган қуролли можаро Ҳамдўстликка аъзо мамлакатларнинг аксарияти учун умумий таҳдид бўлиб қолмоқда.

 Унинг фикрича, МДҲ Афғонистон муаммосини сиёсий йўл билан тезроқ ҳал этишга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларда муҳим рол ўйнашга қодир.

Туркистон:

Марказий Осиё мамлакатларининг раҳбарлари ва улар хизмат қилаётган сиёсий доира иккига бўлиниб, бошқарув стротегиялари ҳам икки томонга бўлиниб боряпти. Россия ва Хитой Марказий Осиёдаги манфаатларини ўз таъсири ва тасарруфлари остида ушлаб қолиш максадида Авғонистон орқали террор ваҳимасини пайдо қилиб келаётган бўлса, иккинчи томондан Америка Авғонистон томондан транзит йўли очиб бизни иқтисодий мустамлака домига тортмоқчи!

Мирзиёев Ўзбекистонда ҳозиргача сиёсий вазият (режим)ни ўз қўлига ола олгани йўқ. Охирги вақтлардаги, маҳбусларни озод қилиш, Қурон мусобақалари ўтказиш каби унинг лоиҳа ва таклифи билан олиб борилаётган “исломий ислоҳотлар”га, хавфсизлик хизмати томонидан қаттиқ зарба берилди. Мирзияев ўз ислоҳотини ҳам, мазлум мусулмонларни ҳам ҳимоя қила олмади. Демак Ўзбек сиёсий доираси ҳали ҳам хавфсизлик кўмитаси таъсири остида қолмоқда. ДХХ эса президент таъсири остида эмас. Унга президентдан кўра Россиянинг таъсири кучлироқ. Юқорида Мирзияев, хавфсизлик барча ислоҳотлардан муҳим ва бошқарув асоси эканини тан олди.

 Демак Марказий Осиё давлатлатлари раҳбариятлари Россиянинг босими остида, ёлғон ваҳималарга ишонишга мажбурланишяпти. Россия бу раҳбариятларнинг ҳар бирига ҳар томондаги бор имконияти билан босим ўтказяпти!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here