Нeтаняҳу муътадил мусулмонлардан мамнун

625
0

Нeтаняҳу муътадил мусулмонлардан мамнун

Яҳуд бош вазири Бенямин Нетаняҳу араб дунёсидаги айрим мўътадил давлатлар билан яҳудлар ўртасидаги муносабатлар аввалгига қараганда жуда яхши ривожланиб бораётганлигини билдирди. Нeтаняҳу бу ҳақида Миср ва яҳуд вужуди ўртасида бўлиб ўтган жангда ҳалок бўлган яҳуд аскарлари хотираси учун тайёрланган дастурда айтиб ўтди.

“Яқин Шарқ хавф-хатар билан тўлган. Бироқ чироқ нурлари ҳам бор. Мўътадил араб дунёси билан алоқаларимиз мисли кўрилмаган даражага юксалишда давом этяпти. Катта давлатлар Исроил билан муносабатлар қийматини тобора кўпроқ ҳис этиб бормоқда”, деди Нетаняҳу 1973 йили бўлиб ўтган Киппур уруши ҳақида сўзлаган нутқида.

Исроил билан мўътадил араб давлатлари ўртасидаги яқинлашувнинг изчил ривожланиб бораётганлигни билдирган Нетаняҳу сўзларини шундай давом эттирди:

“Бу бир оз вақт талаб қилиши мумкин, лекин ҳозирги босқичма-босқич яқинлашув аниқ меваларини беришига ва одатий ҳолга айланишига, кейин эса тинчликни вужудга келтиришига ишонаман”.

Яҳуд матбуоти Нетаняхунинг исмини зикр қилмаган ҳолда, у «мўътадил» деб таърифлаган мамлакатлар Форс кўрфази давлатларидан иборатлиги, хусусан булар орасида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Саудия Арабистони биринчи ўринда туриши ҳақида ёзиб чиқди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here