Қирғизистонга қирғиз тарихини ўрганиш учун Хитойдан бир гуруҳ олимлар келди

0
695

Қирғизистонга қирғиз тарихини ўрганиш учун Хитойдан бир гуруҳ олимлар келди

 29 август куни Хитойдан келган тарихшунос олимлар билан президент Сооронбай Жээнбековнинг шахсан ўзи учрашди. Қирғизистон президенти Хитой олимлари учун барча шароитлар яратиб бериш ҳақида миллий-маданий “Мурас” фондига топшириқ берди. Илгари бу тарихий архив ҳужжатлари билан Россия мутахассислари иш олиб боришар эди. Нега энди Хитой қирғизлар тарихи билан қизиқа бошлади?!

 Тарих – ҳар бир дунёқарашга алоқадор сақофат асосларидан бири бўлиб, ўша дунёқараш асосидаги тузум ижро этилиши билан унга мослаштириб борилади. Масалан, яқин тарихни оладиган бўлсак, Украина Россиянинг таъсири остидан чиқариб юборилишидан бир неча йил аввал, Россия 2-жаҳон урушида халоскор эмас, аксинча босқинчи сифатида тасвирланиб, тарихдаги аввалги тасаввурлар расман ўзгартирилди. Немис фашизмидан озод қилинган кунлар байрам деб эътибор қилинмайдиган бўлди. Кейин эса Ғарб Украинани Россиядан тортиб олди.

 Узоқ тарихдан мисол келтирадиган бўлсак, исломий Халифалик давлати ағдарилганидан кейин куфр олами уни “Усмонийлар империяси” деб тарихга киритди. Ваҳоланки, империя билан Халифалик бошқаруви тамойилларида осмон билан ерча фарқ бор. Иккинчи жаҳон урушидан кейин АҚШ Японияни босиб олишида 1944-йил 26-июлдаги “Потсдам декларацияси” асос бўлган. Бу декларацияга Япон давлати тарихдан тажовузкор экани ва у доим бошқа давлатларга тажовуз қилиб келгани ҳақидаги тарихий маълумотларни асос қилишди. Яъни, Америка Японияга бостириб киришидан аввал Япон мамлакати тарихини ўз мақсадига мувофиқ ўзгартириб олди. Ҳатто Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ўрталаридаги чегара ҳудудини аниқлашда (деморкация) ҳам, ҳар бир томон ўзича бир тарихий ҳужжатларга асосланиб, шунча йиллардан бери ўзаро келиша олганлари йўқ.

 Демак, бирор дунёқараш асосидаги бошқарув системасини ўзгартиришда ёки бир давлат бошқа давлатни босиб олишида ёхуд бирор дин бошқа дин устидан ҳукумрон бўлишида тарихнинг ўрни жуда катта! Тарих ҳақидаги тасаввур жамиятни ўша тарихий қадриятга бўлган ишончини орттиради ёки сўндиради. СССР тарихини ўқиб, унга хизмат қилиб келган шахслар, бирдан унга мутлоқ тескари бўлган капиталистик тарихни ўрганишди ва ҳозирда Қирғизистонда ҳокимиятни бошқариб келишмоқда, аммо СССРга мутлақ тескари сиёсат олиб боришяпти. Бундан кўринадики, тарих ҳар бир мабда сақофатининг асосларидан бири бўлиб, у ўша дунёқарашнинг ақидасига, қонунчилигига мос шакллантирилади.

 Қирғиз ҳокимияти Хитойдан қарз олиб унга шу қадар боғланиб қоляптики, ҳатто қандайдир тарих олимлари келиб президент билан навбатсиз учрашиб, ўзларининг қабиҳ ишларини унинг махсус ёрдами билан амалга оширишга киришмоқда. Ваҳолангки, Хитой тарихчилари биздаги бор маълумотларни олиб, тарихни ўзларига манфаатли томонга буришга ҳаракат қилишади. Бу Хитойнинг узоқ йиллик мустамлака режаси бўлиб, Россиянинг халқаро сиёсатдан қулаб бориши ортидан аста-секин ҳаракатга келувчи бомба сингари қуролидир. Қирғизистон ўзини ўзи ҳимоя қила олмайди. Бугун Ғарбнинг таъсири ва Россиянинг мустамлакачилиги бизни Хитойдан тўсиб турипти.

 Эй, Қирғизистондаги сиёсий элита вакиллари!

 Тарих олдида улкан ҳатоларга йўл қўйган ҳиёнаткор сиёсатчилардан бўлиб қолманг. Сизлар олган қарзлар учун яқинда Хитой ерларимиз, ер усти ва ости бойликларимизни тортиб олади! Лекин сизларнинг ҳамкорлигингиз билан улар бизни аввал маънавий, сўнг амалда моддий босиб олишлари мумкин бўлиб турибди. Биз шунча ҳаракат қилиб, ҳали ҳам совет иттифоқидан қолган Россия сақофий мустамлакасидан қутулганимиз йўқ. Энди руслар халқаро сиёсатда заифлашиб бораётганлари сабаб бўшаб бораётган иқтисодий, сиёсий ва сақофий бўшлиқларни Хитойга очиб беряпсизлар. Ғарбни қўйиб энди ҳатто динга қарши кураш олиб боришда ҳам Хитойдан қарз олишни кўзлаяпсизлар! Наҳотки сизларда бирор юксак қадриятларга заррача ҳурмат бўлмаса?! Қирғизистон Хитойнинг даҳрий сақофий мустамлакасига айланса, сизлар динингиздан кечасизларми?! Уйғур мусулмонларини ароқ ичишга мажбурлаб, рамазонда чўчқа гўшти едираётганини, аёллар номусига тажовуз қилиб, Қуръон ўқишдан ман қилаётганини эшитмаяпсизми?! Бир неча миллион бегуноҳ мусулмонларни махсус кийноқ лагерларига ноқонуний қамаб, кўпчилигини йўқ қилиб юбораётганидан хабарларинг йўқми?!

 Эй, Қирғизистон халқи!

 Хитой Шарқий Туркистонни қандай аҳволга солиб бораётганини кўриб, билиб туриб, уларни устимизга ҳукумрон бўлиб олишларига йўл берамизми?! Улардан “мамлакат учун” деб қарз олиб, ўзлаштириб олганлари учун қамоқларда ўтирганларига гувоҳ бўлиб туриб ҳам, бу носоғлом етакчи гуруҳга ишониб тураверамизми?! Шу кетишда яқинда Хитой устимиздан ҳукумрон бўлиб оладику! Чунки улар биздаги тарихий ҳужжатларни ўзларидагилари билан мувофиқлаштириб, янги тарихий ҳужжат яратишмоқчи. Кейин ички таълим программаларимизга ўз маърифати, тарихий далилларини киритишга ҳаракат қилишади. Бу эса ушбу етакчи гуруҳ ҳамкорлиги билан уларга қийин бўлмайди.

 Шундан келиб чиқиб, биз президентга, элита ва етакчи гуруҳ вакилларига ўз мулоҳазаларимиз билан муносабат билдиришга бел боғлашимиз керак. Улардан бизнинг устимизда фақат бизларнинг узоқ манфаатларимиз асосида иш олиб боришларини талаб қилайлик. Ислом ва мусулмонларга ҳамда Уммат ва фуқаролар манфаатларига зид бўлган ҳар қандай ҳамкорликлардан воз кечишга чақирайлик! Қирғиз давлати Хитойдан қўрқади, лекин уммати ундан қўрқмайди. Шунинг учун ҳокимият ўз фуқароларидаги қувватга таянсагина Хитойга, унинг репрессияларини олдини олишга эриша олишини эслатиб борайлик. Хитой ҳатто ўз қўл остидаги Шарқий Туркистонни репрессиясини бошлашдан бир неча ўн йил аввал унинг фуқароларини сақофий мустамлака қилиш билан овора бўлди. Чунки фуқаролар раъйи ўта кучли қуролдир. Агар у ҳокимият раъйи билан бирлашса, буюк ва қудратли қурол ва қолқонга айланади.

Абдураззоқ

NO COMMENTS