Тожикистон президенти Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келмоқда

730
0

Тожикистон президенти Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келмоқда

 Тожикистон президенти Имомали Раҳмон шу йилнинг 17–18 август кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади.

 Asia-plus медиа гуруҳининг Тожикистон ҳукуматидаги ўз манбасига таяниб ёзишича, Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунларига кўра, томонлар жами 23та янги ҳужжат ва битимни имзолаши кутилмоқда.

 Хавфсизлик соҳасидаги келишувлардан ташқари, кинематография, гидрометеорология соҳаларида ҳам ҳамкорлик тўғрисида қўшма ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

 Тожикистон ва Ўзбекистон, шунингдек, стратегик шериклик, икки давлат чегараларини тўлиқ демаркация ва делимитация қилиш тўғрисида битим имзолайди.

 Раҳмоннинг ташрифи арафасида – 16-17 август кунлари Тошкентда “Тожикистонда ишлаб чиқарилган” кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда қўшни республика саноатининг ютуқлари намойиш этилади. 17 август куни кўргазмага Ш.Мирзиёев ва И.Раҳмон ташриф буюради.

 Имомали Раҳмон сўнгги марта 1998 йилнинг январида Ўзбекистонга иккитомонлама алоқалар доирасида ташриф буюрган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here