Тошкентда С5+1 ишчи гуруҳи учрашуви ўтказилади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, 2018 йилнинг 23 июл куни Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатлари – АҚШ” (C5+1) ҳамкорлик форматидаги Хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва АҚШ вакиллари минтақавий хавфсизлик, терроризмга қарши кураш ва тажовузкор экстремизмга қарши туришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.
Туркистон:
25 июл куни АҚШнинг Вошингтон шаҳрида “янги асрда Ўзбекистонда диний эркинлик” мавзуси остида ўтган форумда, Авғонистон орқали олиб ўтиладиган 650 км темир йўлнинг Авғонистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатлари учун улкан аҳамияти муҳокама қилинди. 23 июлда Тошкентда бўлиб ўтган, С5+1 формати асосида олиб борилган анжуманда ҳам, мавзуларнинг йўналиши асосан куфр билан диний муҳит ўртасидаги алоқаларни мўътадиллаштириш асосига қурилди.
АҚШ Авғонистонга уруш очишдан кўзлаган асосий мақсадларидан бири, Марказий Осиё давлатларининг нефт ва бошқа захираларини Авғонистон орқали Осиё ва Европа бозорларига олиб чиқиш учун имкониятлар пайдо қилиш эди. Лекин АҚШ Авғонистонда мусулмонлардан мағлуб бўлиб, мақсадига эриша олмади. Энди у бошқа, айёрлик йўли билан, ўз манфаатини Толибон орқали ҳал қилиб олмоқчи бўляпти. Бунинг учун у Толибон ва унинг назорати остида бўлган ҳудудларни тан олиб, бу ҳудуддан фойдалангани учун Толибонни моддий рағбатлантириб туришга ваъда беради. Инглизлар Американи ҳудди шу йўл билан Ҳиндулардан тортиб олган эди. Яъни АҚШ Толибон ва бошқа исломий жамоаларга ишонмайди, шунинг учун ўзининг стротегик аҳамиятга эга темир йўл ўтган ҳудудларни ўзи ҳимоя қилиши керак эканини шарт қилиб қўяди. Бу шарт унга шу минтақа инфраструктурасини ўз қўлига олишини ва вақтлар ўтиши билан бутун минтақани ўз таъсири остига олиб, фуқороларни исломий йўналишларга (Толибон ҳукмларига) қарши йўналтира олиш имконини беради.
Авғонистоннинг ички инфраструктураси учун Ўзбекистоннинг қўшган ҳиссаси жуда катта. Шунинг учун АҚШ Толиблар билан музокаралар олиб боришда айнан Ўзбекистондан кўприк сифатида фойдаланмоқчи. Бунинг учун Ўзбекистон давлатининг дин ва диний эркинликларга бўлган муносабатини ўзгартириш керак. Негаки Толибон Ўзбек давлати билан шартнома тузаётиб ноқулай аҳволда қолмасин! Ҳеч бўлмаса дунё ҳамжамияти олдида диний қалбаки муҳит бўлса ҳам кўриниб турсин. Акс ҳолда Толибон Ўзбекистон билан ҳамкорлик қила олмайди.
Хулоса қилиб айтганда, АҚШ Марказий Осиёни Авғонистон орқали оламий бозорларга олиб чиқиш билан, ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий манфаатларни қўлга киритмоқчи. Бу лоиҳа амалга ошса, АҚШ бутун минтақани Россиянинг иқтисодий таъсири остидан олиб чиқа олади. Чунки бу бутун оламга айнан фақат Россия орқали чиқиш мумкин бўлган йўналишлар учун алтернатив йўл бўлиб, Марказий Осиёни Россия ва Хитойнинг иқтисодий мустамлакаси остидан чиқариб юбориши мумкин бўлган лоиҳадир. Яъни бу лоиҳа АҚШ учун ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий манфаат олиб келиши мумкин бўлган муҳим лоиҳалардан ҳисобланади. Лекин Россия ҳам буни англаб турибди. Демак у ҳам минтақада навбатдаги бирор фитна уюштириш ҳақида ўйлайди.