Қирғизистон ва Ўзбекистон иқтисодий жиноятларга қарши курашда келишувга эришди

0
717

Қирғизистон ва Ўзбекистон иқтисодий жиноятларга қарши курашда келишувга эришди

Ўзбекистон бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати  билан мазкур йўналишдаги жиноятларга қарши курашиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

 23 июл куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий жиноятлрага қарши курашиш давлат хизмати (ИЖҚКДХ) раиси Б.Таиров бошчилигидаги делегация қабул қилинди.

 Бош прокуратура хабарига кўра, ИЖҚКДХ делегацияси департамент бошлиғи А.Мавлонов билан бўлган учрашувда, Департаментнинг иқтисодиёт соҳасида давлат манфаатларини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, коррупция, жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳаларидаги ишлари ҳамда фаолиятининг бошқа устувор йўналишлари билан танишди.

 Маълум қилинишича, учрашув давомида томонлар Қирғизистон президентининг 2017 йил 5 октябрдаги Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида имзоланган идоралараро ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни амалга ошириш бўйича фикр алмашишди.

Хусусан, фаолиятнинг аниқ йўналишлари бўйича биргаликдаги тадбирларни ташкил этиш, тематик тадқиқотларни ўтказиш, трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бошқа ўзаро манфаатли масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар 2018-2019 йилларга мўлжалланган Келишувни амалга ошириш бўйича Чора-тадбирлар режасини имзолашди.​

NO COMMENTS