Қирғизистон чегараларини мустаҳкамламоқда
Давлат чегара хизмати раиси Уларбек Шаршеевнинг маълум қилишича, Қирғизистоннинг давлат чегараларида террорчиларга қарши курашиш мақсадида қўшимча блокпостлар қўйилди. Бу ҳақида“Кабар” агентлиги хабар қилмоқда.
Шаршеевнинг сўзларига кўра, Афғонистон Қирғизистон учун алоҳида хавф туғдиради.
Хабарларда айтилишича, сўнгги пайтларда халқаро террорчилик ташкилотлари, хусусан, “Толибон” ҳаракати ҳамда “ИШИД”нинг катта кучлари Марказий Осиёнинг қатор давлатлари чегараларига яқин ерда жойлашиб олди. Сўнгги маълумотларга кўра, 10 мингдан ортиқ жангари бор, бу Қирғизистонга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.
“Шу муносабат билан, халқаро террорчилик ташкилотлари аъзоларининг республикамиз ҳудудига киришига йўл қўймаслик мақсадида узоқ участкаларга чегара-қидирув гуруҳининг бўлинмаси юборилмоқда – шундай шахсларнинг эҳтимолий ҳаракатланиш йўлига. Бундан ташқари, вақтинчалик қўшимча блокпостлар ўрнатилди”, – деди Шаршеев.
Туркистон:
АҚШ лойиҳаси бўлмиш “ИШИД” ваҳимасидан Россия ҳам ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб, шу йўл билан Марказий Осиёда ўзининг ҳарбий иштирокини кучайтирб олишга ҳаракат қилмоқда. Россиянинг бундай ваҳимали ташвиқотидан минтақадаги Қирғизистон ва Тожикистон каби заиф давлатлар хавотирга тушиб қолишган бўлса, бошқа давлат раҳбарлари эса ўз ҳокимиятларини мустаҳкамлаб олишда фойдаланишмоқда.
Аслида мантиқий мулоҳаза юритадиган бўлсак “Толибон” ҳам, “ИШИД” ҳам давлат мақомини олган муайян ҳудуд билан чегараланган ўз мамлакатига эга эмас исломий ҳаракат ёки ташкилотлардир холос. Улар ўзлари учун ўзлари замонавий қурол аслаҳа тайёрлаб олиш қувватига ҳам эга эмас. Демак улар томонидан фаразан Ўрта Осиё томонга юриш қилиш мақсади пайдо бўлганида ҳам улар қайсидир бошқа, қурол ишлаб чиқариш қувватига эга мамлакат ёки кучлар томонидан қуроллантирилиши ва муайян мақсадлар сари йўналтирилаётган бўлишлари керак.
Агар Қирғизистон чегара хизмати раҳбарининг ваҳимали маълумотлари тўғри бўлган тақдирда ҳам Россия Қирғизистондаги хавфсизликни таъминлаш баҳонасида Қантда ҳарбий база ташкил этган ва ҳарбий базасини мамлакат жанубида ҳам ташкил этиш режасини ишлаб чиққан.
Куфр олами Марказий Осиёда навбатдаги қаттиқ бир силкинишга таёргарлик кўришаётгандек ҳаракат олиб боряпти. Улар ўзларига мойил етакчиларни ўз атрофларига тўплаб олиб, улар воситасида минтақада олиб бораётган репрессияни янада кучайтириш орқали уруш ҳолатини пайдо қилишмоқчи. Чунки Афғонистон ваҳимаси Марказий Осиё мамлакатларида давлат томонидан мусулмонларга қарата репрессив ҳаракатларни янада кучайтирилишига шароит яратиб беради. Бу эса, давлат билан мусулмонлар ўрталаридаги жарликни кенгайтиради. Натижада, Афғонистондаги ҳолат Марказий Осиёга кўчиб ўтиши учун ўта кескин вазият юзага келади. Бу каби хоин етакчиларимиз куфр томонидан ўзлари учун кафолат берилган тинчлик, осоишталик учун била туриб ўз мамлакатларини жар ёқаси томон тортишяпти.