НАТОдагилар Трамп ва Путин учрашувидан хавотирда

523
0

НАТОдагилар Трамп ва Путин учрашувидан хавотирда

11-12 июл кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган НАТО саммити ташкилотчилари Хельсинкидаги Россия-Америка музокаралари Европа хавфсизлигига салбий таъсир қилиши мумкинлигидан хавотирдалар. The Sunday Telegraph шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, Шимолий Атлантика альянси саммитига тайёргарлик жараёнида иштирок этаётган юқори лавозимли амалдорлар АҚШ президенти Дональд Трамп Россия давлат раҳбари Владимир Путин билан “Европадаги хавфсизлик ландшафтини қайта шакллантириш”га доир музокараларни бошлашидан ташвишдалар, бунга НАТО мамлакатларининг “Трампнинг альянс нормаларига мувофиқ мудофаа соҳаси харажатлари ошиши тўғрисидаги талабларини қондиришдан воз кечишлари” сабаб бўлиши мумкин.
Таъкидлашича, агар Буюк Британия ва Европанинг бошқа мамлакатлари мудофаа харажатларини ошириш мажбуриятини олмаса, Дональд Трамп АҚШ ҳарбийларини Украинадан олиб чиқиш ва НАТОнинг қўшма ўқув машғулотларида Американинг иштирокидан воз кечиш билан таҳдид қилиши мумкин.

Туркистон: 

АҚШ маъмурияти Россиянинг агрессив сиёсатидан ЕИга қарши фойдаланмоқчи. Дастлаб АҚШ БМТнинг инсон ҳуқуқлари ташкилоти аъзолигидан чиқиб кетди. Сўнг НАТОдан ҳам чиқиб кетиши мумкин эканлигини эълон қилиб, ЕИга босим ўтказмоқчи бўлди. Шу кунларда Россия президенти билан учрашув ўтказиш АҚШнинг таклифи билан амалга оширилаётгани юқоридаги босимларга қўшимча бўлди.

Оқ уй маъмурияти ЕИнинг ўзига бўлган итоатини кучайтириб, уни Россиядан сақлаб туриши мумкин бўлган ягона қувват АҚШ эканига иқрор қилдирмоқчи бўляпти. Чунки НАТО аслида АҚШнинг ҳарбий блоги экани барчага маълум. Россиянинг Украинани босиб олишидан фақат НАТО тўсиб туради деган, етакчи фикр мавжуд. Шунинг учун АҚШ ЕИни НАТОнинг моддий харажатларини кўтаришда кўпроқ ҳисса қўшишга мажбурламоқчи бўлаяпти.

Лекин охирги вақтда Москва ҳукумати Осиё мамлакатлари томон юзлана бошлагани АҚШни ташвишлантира бошлади. Россия Хитой ва Япония каби саноатлашган мамлакатларга иқтисодий инвестиция эшикларини очиб беришга ваъда берди. Яъни Россия иқтисодий мустамлака бўлиш мумкин бўлган эшигини очди. Шундан кейин АҚШ Россияни “катта еттилик” ташкилотига қайтаришимиз керак деган ташаббусини кўтарди. Энди у билан расмий учрашув белгилаб, худди Сурия масаласида аввал шерик қилгани каби, яна уни алдашга уриниб кўрмоқчи. АҚШ, “душманингни ўз яқинингда сақла” деган нақлга асосланиб иш олиб боряпти. Юқоридаги баёнот эса ЕИнинг янги позициясидир. Улар АҚШ Россия музокараларининг натижасига ва ундан кейинги АҚШнинг стротегиясига кўра ўзгариши ҳам мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here