Назарбоев Хавфсизлик кенгашига умрбод раҳбарлик қилиш ҳуқуқига эга бўлди
Қозоғистон парламенти Сенати (юқори палатаси) пайшанба куни Хавфсизлик кенгаши тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, ҳужжат, хусусан, амалдаги президент Нурсултон Назарбоевга ХКга умрбод раҳбарлик қилиш ҳуқуқини беради. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.
Феврал ойида Қозоғистон Адлия вазири Марат Бекетаев журналистларга Қозоғистоннинг биринчи президенти Назарбоевга Хавфсизлик кенгашини умрбод бошқариш ҳуқуқининг берилиши – мамлакатда амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар ва барқарорликнинг мустаҳкамланиши туфайли эканлигини маълум қилган эди.
“Қозоғистон республикасининг биринчи президенти – Йўлбоши ўзининг тарихий миссияси туфайли Хавфсизлик кенгашига умрбод раислик қилиш ҳуқуқи берилиши ўрнатилди”, – дейилади сенатнинг конституциявий қонунчилик, суд тизими ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўмитаси якуний хулосасида.
Ушбу қонунчилик лойиҳаси имзоланиш учун Қозоғистон президентига йўналтирилди.