Қирғизистонда янги ҳокимият, эски етакчи гуруҳнинг уюшган жиноий ишларини очиб ташлашда давом этяпти

529
0

Қирғизистонда янги ҳокимият, эски етакчи гуруҳнинг уюшган жиноий ишларини очиб ташлашда давом этяпти

Қирғизистон ҳокимияти, эски етакчи гуруҳнинг иқтисодий уюшган жиноий ишларини очишда давом этиб боряпти. Улар гўё, собиқ етакчи сиёсий шахсларнинг кирдикорларини очиб бериш билан, мавжуд бошқарув системасидаги носоғлом муҳитни беркитмоқчи бўлишмоқчи! Лекин Қирғизистонда бир неча маротаба ҳокимият алмашган бўлишига қарамай, ҳеч қанча вақт ўтмай бошқарувдаги система янги ҳокимиятни ҳам худди аввалгилари сингари, балки ундан ҳам баттарроқ коррупционерларга айлантириб қўймоқда. Янги етакчилар ҳам худди авалгисидек, халқ мулкини талон тарож қилишда давом этяпти!

Кутилмаганда очилиб қолган бу уюшган жиноий ишлар, халқнинг миллиардлаган пулларини бир гуруҳ ёки алоҳида шахслар томонидан ўзлаштириб олинганини очиққа чиқариб боряпти. Ҳали очилмай қолган жиноятлар ёки яқин келажакда очилиши мумкин бўлмаган хиёнатлар бундан бир неча баробар кўп! Янги ҳокимият ўзига алоқадор уюшган жиноятларни очмайди. Атамбаев бошчилигидаги гуруҳнинг ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб қолишга қаттиқ интилганининг сабаби ҳам мана шудир. Агар у ҳокимият тизгинини ўз қўлида ушлаб қола олганида, бу улкан жиноятлар нафақат очилмаган балки давом этиб бораётган бўлар эди! Қирғизистон бошқарув системаси шундай асосларга қурилган. Буни барча сиёсатчи ва элита вакиллари жуда яхши билади. Халқаро бошқарув системаси ҳам шу жиноий бошқарув системасидан хабардор ва ҳатто манфаатдор. Улар, хўракка илинтириш асосига қурилган бу бошқарув механизмидан фойдаланиб, заиф давлатларни ривожланиш имкониятларидан маҳрум этишади.

Оламий куфр системаси, ўзлари тузган халқаро қонунларга мувофиқ ҳар бир тармоқ учун донор давлатлар орқали бизларга алоҳида маблағлар ажратиб туришни ўз зиммаларига олганлар. Лекин, ўз мустамлакалари учун ўзлари ажратган маблағлар, кўзланган мақсадга мувофиқ ишлатилмаслиги учун, атайин коррупцияга муккасидан кетган етакчилар пайдо қилувчи бузуқ сиёсий муҳитни (сиёсий доирани) пайдо қилиб олишади. Натижада қарз ҳисобидан берилаётган ёрдам пулларининг жуда оз қисми мақсад қилинган тармоққа сарфланади. Қолган қисми етакчи гуруҳ томонидан ўғирлик йўллари билан ўзлаштириб олинади. Улар биз учун пул ажратишаётганларида жуда эҳтиёткорлик билан муомила қилиб, бу маблағлар фақат инфраструктура сингари ободончилик ишларигагина сарфланишини назорат қилиб боришади. Иқтисодий муаммоларни ҳал қилиши мумкин бўлган саноатлашиш каби тармоқлар учун улар ҳеч қачон маблағ ажратишмайди. Оқибатда қарз ортиб боравериши билан, йирик давлатларнинг заиф ва мустамлака давлатлар устидаги таъсир қуввати ҳам ортиб бораверади. Оламий куфр бошқарув системасининг ифлос асосга қурилган капиталистик бошқарув тузумининг ҳақиқий башараси мана шу!

Қирғиз элитаси бу системадан хабардор бўлса ҳам, бошқа системанинг йўқлиги ёки улар билмаганлиги сабабли, оламий системанинг ифлос кирдикорларини очишдан жуда қўрқишади. Шунинг учун улар осонгина бир бирларини, яъни янгилари эскиларини айблаш, қамаш ёки қувиб юбориш билан халқаро сиёсат эгаларини рози қилиб бораверади. Чунки эртага, янги етакчи гуруҳ ҳам яна халқаро донорлар олдида тиз чўкиб, садақа сўрашга мажбур бўлишини яхши билишади!

Муаммонинг ечими бор! Лекин у бу куфр оламий системаси ичида эмас! Қирғизистон сингари заиф давлатнинг ички сиёсий ўзгаришлари билан ҳам мақсадга эришиб бўлмайди. Чунки ҳар қандай ички сиёсий муаммо, албатта ташқи сиёсий таъсир кучлари билан ҳисоблашади ва уларга тобе бўлади. Шунинг учун муаммонинг ягона ечими, куфр оламий глобал бошқарув системасига итоат қилишдан бош тортиш билан амалга ошади. Бунинг учун янги оламий мабдаий бошқарув системаси керак. Бу эса Исломий мабдаъий оламий системасини ҳаётга қайтариш билангина амалга ошиши мумкиндир! Чунки капитализмнинг инқирози муқаррар эканини уларнинг ўзлари ҳам эътироф этишмоқда. Оламда Ислом системасидан ўзга яроқли бошқарув тизими қолмади! Шунинг учун яқин келажакда исломий Халифалик бошқарув системаси ҳаётга қайтади инша Аллоҳ! У нафақат Қирғизистон ёки бошқа исломий ўлкалар учун, балки куфр олами ва кофирлар учун ҳам шу дунёда осоишталик олиб келади инша Аллоҳ!

Демак биз Қирғизистон мусулмонлари муаммони ақлан тушуниб етиб, етакчи гуруҳ бир бирларини ғажишиб бораверадига ифлос муҳитни тозалашга ҳисса қўшишга шошилишимиз керак! Қирғиз элитасидан, илмоний сиёсатчиларидан умид йўқ эканлигини билган ҳолимизда жамиятни, уммат мулкини, мусулмонлар ор номусини сақлаб қолиш учун жамиятга Исломни олиб киришга шошилайлик! Куфр системасига асосланган бу бошқарув системаси ўзгармай, бири кетиб иккинчиси келаверади. Уммат янгиларидан умид қилади, лекин бошқарув системаси ва халқаро сиёсат ўзгармагани учун яна илгариги хор ҳолатимизга қайтиб келаверамиз! Уламоларимиз ҳам ҳеч бўлмаганда умматни куфр бошқарувига боғлаб беришдан тийилсинлар! Ўзимиз куфрдан умид йўқ эканини билиб туриб, куфрга асосланган мусулмонларни қўллаш билан Исломни эмас, куфрни қўллаётганимизни умматга тўғри, холис тушунтирайлик! Аллоҳдан қўрқиб унга тақво қилайлик! Зеро ана шунда шунчалик бузуқчилик ичидан тоза, юзи ёруғ бўлиб Аллоҳга рўбаро бўлишга муяссар бўлсак!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here