Эрдоган бошқарувдаги чангалини мустаҳкамлашга киришди

639
0

Эрдоган бошқарувдаги чангалини мустаҳкамлашга киришди

Эрдоган Африн амалиёти орқали ўз обрўсини ошириб олгач, фурсатдан фойдаланиб қолмоқчи бўляпти. Чунки одамлар айни амалиётга жуда юзаки назарда қараб келишмоқда. Бунга сабаб – Эрдоганнинг Африн амалиётини юрт бирлигига таҳдид солаётган сепаратист курд ҳаракатига зарба бериш мақсадида олиб бориляпти, дея одамларни чалғитиб адаштираётганлигидир. Миллатчи Ҳаракат партияси ҳам ўзининг миллатчилиги ва Америкага мойиллиги сабабли айни амалиётни қўллаб-қувватлади. Шунинг учун кўпчилик одамлар Эрдоганнинг АҚШ, Россия, Эрон ва Сурия режимига катта хизмат кўрсатаётганини тушунмаяпти. Зеро, у ушбу жинояткор давлатлар билан келишиб, Шом қўзғолонига қақшатқич зарба бериш учун Африн амалиётини бошлади. Бунда барчанинг диққат-эътиборини айни амалиётга қаратиб, қўзғолончиларни Африн томонга олиб чиқиб кетди. Бу билан Эрдоган режимнинг – Россия ва Эрон ёрдамида – Идлиб жанубига, сўнг Ғутага кириб олишига имкон яратиб берди. Илгари Фурот амалиёти орқали Ҳалабда ҳам худди шундай ишни қилган эди. У ердан қўзғолончиларни олиб чиқиб кетиб, анави жинояткорларнинг Ҳалаб устидан назорат ўрнатишларига имкон берган эди. У кетма-кет мана шундай хиёнатларни амалга оширмоқда, унга алданганлар эса, уни олқишламоқда!

Эрдоган Туркиядаги вазият ўзгариши ва ўзига қарши инқилоб юз бериши мумкинлигини ҳисобга олиб, президентлик сайловларини муддатидан олдин ўтказишга қарор қилди. Чунки Туркиядаги иқтисодий вазият ёмон томонга қараб кетмоқда. Хусусан, турк лираси 2014 йилдан бери қадрсизланиб бормоқда. Эрдоган уни қутқаришга шунча уринса ҳам, уддасидан чиқа олмаяпти. Бунга сабаб – мамлакатни ўз домига тортаётган қарзларни ёпиш учун қаттиқ (кучли) валюта етишмаётганидир. Турк молия вазирлигининг 2017 йил сентябрда маълум қилишича, юртнинг ташқи қарзи 438 миллиард долларга етган. Шу сабабли Туркия  қарз устамаларидан тўланиши керак бўлган миқдорни тўлаш учун қаттиқ валютани бозордан тўплаб олишга мажбур бўляпти. Масалан, молия вазирлиги «43.1 миллиардга етадиган 2018 йилги қарз устамаларининг бир қисмини, яъни 10.92 миллиард доллар тўлаш режалаштирилгани»ни эълон қилди. Шунингдек, молия вазирлиги нашр қилган баёнотда «2017 йилдаги ялпи қарз устамаларининг ортиши ва кредитсиз ресурслардаги ўзгаришлар эътиборидан, ялпи кредит миқдори, аввалги эълон қилинган миқдордан ортиб кетди» деди. Валюта инфляцияси 10 %дан ошди. Сўнгги пайтда бу инфляция янада кучайди. «Moody’s» агентлиги¹ 2018 йил 14 апрелда бундай дея огоҳлантирди: «Сурункали тарзда давом этаётган Турк валютаси заифлиги юртнинг суверен қарзи таснифига ва иқтисодий муаммосига салбий таъсир кўрсатади». Мазкур агентлик «Туркиядаги хорижий валюта захирасининг пастлаб кетаётгани»ни таъкидлади.

Бундан ташқари, импорт билан экспорт ўртасида ҳам дефицит бор. Масалан, Турк божхона ва савдо вазирлигининг 2018 йил 2 январдаги баёнотлари айни дефицитнинг 37.5 %га ортиб кетганини, бу 77.06 миллиард долларга етганини кўрсатди. Маълумки, импорт қаттиқ валютада тўланади.

Туркия лира қадрсизланишига қарши судхўрлик асосидаги процент ставкасини кўтариш билан курашди ва бу ёрдам бермади. «Moody’s» айрим турк ташкилотлари рейтингини пастлатганда эса, Эрдоган ғазабдан портлаб, «Бу «Moody’s» агентлигининг энг ёмон жиҳати, у Туркияни боши берк кўчага тиқади ва айни вазиятдан фойдаланиш истагида бўлганларга имконият яратиб беради», деди. Бош вазир ўринбосари ва иқтисод масъули Меҳмет Шимшек бундай деди: «Сайловдан кейиноқ ҳукумат бевосита иқтисодий ислоҳотларни бошлайди ва муолажа дориси жуда аччиқ бўлади». Эрдоган уни ҳам бундай фол очгани учун койиди ва 2018 йил 21 апрел куни у ҳақда қуйидагича баёнот беришга мажбур бўлди: «Биз сайловни муддатидан олдин ўтказиш билан вайрон этувчи иқтисодий зилзила оқибатларига тайёр тура оламиз, акс ҳолда, айни даврдан зиён билан чиқишимизга тўғри келади». Демак, Эрдоганга эргашган ва уни сайлашга тайёр турган кишилар, бу кимсанинг улар учун нақадар танг-бахтсиз ҳаёт тайёрлаб қўйганини тушунмаяптилар. Чунки улар юзаки фикрлашяпти ҳамда Исломдаги иқтисод низомини татбиқ этишга даъват қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир каби, атрофларида уларни тўғри йўлга етакловчилар борлигига қарашмаяпти.

Ички вазият ҳам бузилди… Эрдоган қамоқхоналарни тўлдириб ташлади. 2018 йил 10 январда ички ишлар вазири маълум қилганидек, маҳбуслар сони 43.3 мингга етди. Давлатга қарши тил бириктирганлик айблови билан 120 мингдан зиёд мулозимлар ишдан ҳайдалди. Шу билан ҳам кифояланмаяпти, балки ким унинг сиёсатини танқид қилса ёки одамларни Исломга даъват қилса, қамоққа олмоқда, масалан, бир неча йиллардан бери Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қувғин остига олгани ва қамоққа ҳукм қилаётгани каби. Уларнинг «гуноҳ»лари эса, одамларга насиҳат қилишгани, ҳукмдорлардан ҳисоб талаб қилиб, одамларни тузумни ўзгартиришга ва уларни бахтли-саодатли қилувчи рошид Халифаликни барпо этишга чақиришгани бўлди, холос.

Эрдоганнинг Миллий Ҳаракат партияси раҳбари Девлет Баҳчелини қўллаб-қувватлашига келсак, бунинг боиси унинг Америкага боғлиқ кимса эканига бориб тақалади. Баҳчели ҳам доим Эрдоганни олиб бораётган сиёсатини мақтаб қўллаб-қувватлаб келган. 2002 йилда англияпараст Бюлент Эжевит ҳукуматининг ағдарилишига сабаб бўлган ва шу орқали 2002 йил 11 март ойида Эрдоган партиясининг ғолиб келишига замин яратган ҳам шу Баҳчелидир. Ҳозир Эрдоган билан Баҳчели иккаласи Мерал Акшенер хонимнинг имкониятларига тўсқинлик қилишяпти. Хоним Баҳчелини ағдариб, ўрнига ўтиришга уринди. Бироқ Эрдоган Америка малайи Баҳчелини ҳимоя қилиш учун ўзининг судлари билан Мералга қарши иш бошлади ва 2015 йил декабрда уни ўз партиясидан чиқариб юборишга муваффақ бўлди. Кейин Мерал партиядан ажраб чиққан бошқа депутатлар билан биргаликда 2017 йил 25 октябрда «Ийи парти»ни тузди. Ҳозир айни партиянинг сайловларда иштирок этмаслиги учун тўсиқлар қўйиляпти, чунки Мерал миллатчилар томонидан маълум даражада қўллаб-қувватловга эга. Илгари (1996-97 йилларда) бу хоним Эрбакан ҳукуматида Ички ишлар вазири бўлиб ишлаган ва 2007, 2011, 2015 йилларда Миллий Ҳаракат партиясидан парламентдан ўрин олди. Аммо бу партия 2015 йилда уни сайловга номзод қилмади. 2001 йилда Эрдоган патиясини таъсис этилишида у Фазилат партияси номидан иштирок этганди. Аммо Фазилат партиясини ҳам ташлаб чиқди, афтидан, унинг бу партиянинг Америка кўрсатмаси билан юришини ва ўзининг ичкаридан унга рақиблик қилишга кучи етмаслигини англаб етган кўринади. Шунинг учун асли инглизлар томонидан қўллаб-қувватланувчи Миллий партия тарафга юриб, сайловда унинг америкапараст раиси билан рақобатлашди. Чунки бу аёл инглизлар кўрсатмаси билан юради.

Энди, АҚШнинг президентлик сайлови муддатидан аввал белгиланишини танқид қилганига келсак, яъни АҚШ ташқи ишлар вазирлиги воизи Нойертнинг «Туркияда фавқулодда ҳолат жорий қилинган бир вазиятда сайловни муддатидан олдин ўтказилаётганидан хавотир» билдирганига келсак, бу Эрдоганнинг асл ниятини яшириб, жамоатчиликни алдаш учун айтилган гап, холос. Америка Мисрдаги Сисий сайловида ҳам худди шундай қилган. Ўшанда Сисийнинг гўё номзодларни чиқариб ташлаётганидан, сайловни шаффоф ўтказмаётганидан хавотир изҳор қилган эди. Бироқ Сисий ютиб чиққач эса, уни биринчи бўлиб қутлаган АҚШ президенти бўлди. Эрдоган 2017 йил 16 апрелдаги референдумда ғолиб чиққанда ҳам уни биринчи бўлиб Америка табриклади. Эрдоганга кенг ваколатлар бериб, парламент бошқарувидан президентлик бошқарувига кўчиш учун ўтказилган ўша референдум бугунги президентлик сайловлари учун ўз самарасини бермоқда. Маълумки, Американи Сурияга берган яқиндаги зарбасини биринчи бўлиб қутлаган ҳам Эрдоган бўлади ва бу ҳам унинг АҚШга дўст эканини яна бир бор тасдиқламоқда.

Эрдоган бу сайловда Америка тарафидан қўллаб-қувватланмоқда ва унда ютиб чиқишининг эҳтимоли бор. Туркиядаги ишлар тизгинини ўз чангалида ушлаб, бу мустамлакачи давлатнинг ички ва ташқи сиёсатларини ижро этиб бериши учун ҳам сайловда ғолиб чиқиши эҳтимоли кўпроқ. Зеро, бу кимса Америкага қанчалар содиқлигини, унга жуда катта хизматлар кўрсатганини исботлади. У қўзғолончиларни алдаб-адаштириш билан Америка ва Россияга шундай имконият яратиб бердики, агар бу имконият бўлмаганида иккала давлат ҳам қўзғолонга бевосита қақшатқич зарбалар беришга қодир бўлишолмас эди. Эрдоганнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этиш лойиҳасига тўсқинлик қилиш учун бошқа исломий минтақаларда ҳам фаол роль ўйнаши кутилмоқда.

Бироқ Эрдоган, Америка, барча кофиру мунофиқлар хоҳламасалар-да, рошид Халифалик барпо бўлиши муқаррардир. Чунки бу Ўз ваъдасига ҳаргиз хилоф иш қилмайдиган Аллоҳнинг ваъдасидир, башоратлари ҳеч кимни ноумид қолдирмайдиган Росулуллоҳ Aнинг башоратларидир.

 وَاللهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ 

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» [Юсуф 12]

¹ Кредит рейтинглари ўтказиш, тадқиқотлар олиб бориш ва рискларни таҳлил қилиш билан шуғулланувчи халқаро рейтинг агентлиги.

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here