Жээнбеков фитначиларни жазолашини айтди

0
650

Жээнбеков фитначиларни жазолашини айтди

 Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатнинг шимолий ва жанубий қисми ўртасидаги қарама-қаршилик масаласини сунъий равишда авж олдираётганларга нисбатан чора кўриши ҳақида баёнот қилди, деб хабар бермоқда Спутник Қирғизистон нашри.

 Иссиқ-Кўл вилояти Тонс тумани аҳолиси билан учрашув чоғида, Қриғизистон президенти сўнгги вақтларда гўёки у мамлакатда ҳукуматни “кланлаштиришга” ҳаракат қилаётгани тўғрисида фикрларни  жамоатчилик орасида тарқатишга ҳаракат кучайгани ҳақида айтиб ўтган.

 “Шундай одамлар борки, улар бўлар-бўлмасга шимол ва жануб мавзусини кўтарадилар. Улар шу тариқа халқ бирдамлигига путур етказадилар. Биз ким фитна билан шуғулланаётганини кўриб турибмиз ва чоралар кўрамиз”,- деб таъкидлаган Жээнбеков.

 Жээнбеков ҳеч қачон фуқароларни миллати, ижтимоий мавқеи ёки диний келиб чиқишига қараб ажратмаганлигини ҳам қўшимча қилган.

Туркистон:

 Эски режим сарқитлари (яъни, учунчи куч), мамлакатда минтақалараро, уруғлараро ва ҳатто имкониятлари бўлса, миллий низолар келтириб чиқишдан ҳам тойишмайди. Ҳозирда Атамбаев бошчилик қилиб бораётган гуруҳнинг кураши, янги ҳокимият томонидан кенг йўл очиб берилган коррупцияга қарши кураш механизмини тўхтатиб қолишга қаратилган! Улар “телефон террористи” ва шунга ўхшаган яна бир қатор ҳаракатлари билан халқни ваҳимага солиш, уларда минтақавий, уруғлараро ва миллий ҳис туйғуларини жумбушга келтириши мумкин бўлган ҳаракатлар олиб боришяпти. Янги ҳокимия ва уни қўллаб бораётган элита вакилларининг барчаси бу кетаётган ифлос ҳаракатларни аниқ билиб туришибди. Демак “учунчи куч” вакиллари, матбуот уруши муваффаққиятли амалга ошса, майдонда фақат бир ултиматум билан, яъни коррупцияга қарши бир томонлама курашни тўхтатинглар деган ултиматум билан намоён бўлишади.

“Учунчи куч” сарқитлари янги ҳокимиятга қарши минтақалараро кескинликлар келтириб чиқариш билан таҳдид солиб, уларни диний муҳитга қарши йўналтиришга ҳаракат қилишаяпти. Кузатиб борамиз, агар ҳокимият диний муҳитга қарши ҳаракатлана бошласа, демак “учунчи куч” ҳаракати ҳокимиятга ўз таъсирини ўтказа олган бўлади. Демак улар бир бирлари билан келишиб, мамлакатга миллиардлаган зарар келтирган коррупционерларга қарши кураш ҳаракатини тўхтатишади. Курашни тўхтатишларига эса, диний ““терроризм, экстремизм” хавфи пайдо бўлиб бораётганини баҳона қилишади. Бу билан улар ҳар сафаргидек халқни, жамоатчиликни ўз кирдикорларидан чалғитаётган бўлишади!  

NO COMMENTS