Шойгу: ИШИД бошқа минтақаларга кўчмоқда 

0
693

Шойгу: ИШИД бошқа минтақаларга кўчмоқда 

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг маълум қилишича, ИШИД жангарилари тор-мор келтирилганидан сўнг Сурия ва Ироқдан Марказий ҳамда Жанубий-Шарқий Осиёга кўчмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар берди.

 “ИШИД тор-мор келтирилганидан сўнг жангарилар Сурия ва Ироқдан бошқа минтақалар, жумладан Марказий ҳамда Жанубий-Шарқий Осиёга қараб кўчмоқда. У ерда янги террорчилик ячейкалари ташкил этилмоқда”, – дея айтиб ўтди Шойгу ШҲТ давлатлари мудофаа вазирлари учрашувида.

 Унинг таъкидлашича, жангарилар кўп пайтларда замонавий нишонга олиш воситалари, жумладан учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланмоқда.

 “Хусусан, Сурияда жангарилар томонидан қўлланилаётган учувчисиз учар қурилмалар 100 километрдан ортиқ масофада ҳаракатланиши мумкин. Уларни ривожланган давлатлар техник кўмагисиз яратиш мумкин эмас. Аҳоли зич яшовчи туманларда бундай нишонга олиш воситаларининг қўлланилиши фалокатли оқибатларга олиб келади”, – дея қўшимча қилиб ўтди Шойгу.

 Аввалроқ Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қўшма Штатлар ИШИД террорчилик гуруҳини тор-мор этгани ҳақидаги сўзлари ёлғонлигини маълум қилганди.

 Туркистон:

Оламда АҚШ бошчилигида Исломий мабдаий ҳаракатга қарши олиб борилаётган оламий стротегиядан Россия ўзининг манфаатларини рўёбга чиқариб олиш мақсадида фойдаланиб қолмоқчи. Бунда у ўзининг ҳарбий ҳаракатлари ва мамлакатларни ёлғон ваҳималар билан қўрқувда ушлаб туриши фитналарини ишга соляпти.

Шойгу тўғри айтди. Дунёда ҳарбий фаолият олиб бораётган ҳар қандай жангчилар ўз имкониятидан келиб чиқиб, нафақат учувчисиз самолётлар, балки оддий ўқ отар автоматик қуролларга ҳам эга бўлиши мумкин эмас. Жамоалар, гуруҳлар у ёқда турсин, Ўрта Осиё мамлакатлари сингари мустамлака бўлган бутун бошли давлатларда ҳам қурол ишлаб чиқиш имконияти йўқ. Уларни йирик давлатлар қурол-яроқ билан таъмилаб туради. Айтайлик улар Россия ёки Хитой сингари йирик давлатларнинг манфаатига қарши Америка томонидан қурол-аслаҳа билан қўллаб қувватланади, ёки аксинча.

Юқоридаги мулозимларнинг баёнотларидан шуни англаш мумкинки, номи зикр қилинган минтақаларда фитнакашлик ҳаракатлари бошланиши мумкин. Лекин бу ҳаракатлар бизларнинг юртларимизда Россия, Хитой ва АҚШ манфаатлари устида, бир бирларига қарши олиб борилади. Агар, уларга юртимизни ҳарбий полигон қилиб олишларига розилик бермасак, устимизга учувчисиз самолётлар юбориб, ИШИД номидан қўпорув амалиёдлари уюштиришлари ҳам мумкин. Мавжуд халқаро сиёсий бошқарув шунақанги адолатсизлик ва ваҳшийлик устига қурилган! Сурияда бунинг гувоҳи бўлдик!

NO COMMENTS