Россия Қирғизистон ва Тожикистондаги базалари жанговар тайёрлигини кучайтиради

596
0

Россия Қирғизистон ва Тожикистондаги базалари жанговар тайёрлигини кучайтиради

Россия Мудофаа вазирлиги КХШТнинг Марказий Осиёдаги иттифоқчи мамлакатларига Афғонистон шимолидан жангарилар кириб келишининг олдини олиш бўйича чоралар кўради. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуга асосланиб РИА “Новости” хабар бермоқда.

 “Ушбу мақсадда Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлигини оширамиз, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаймиз. Ҳамкорларимизга минтақадаги қуролли кучларнинг жанговар имкониятларини мустаҳкамлашда ёрдам кўрсатамиз, уларни қўллашни ҳамкорликда режалаштирамиз”,- деди у Пекиндаги ШХТ аъзо-давлатлари мудофаа вазирлари йиғилишида.

Шойгу шу йилнинг март ойида Тожикистон ва Қирғизистонда антитеррор қўмондонлик-штаб машғулотлари ўтказилганини эслатди.

“Сентябр ойида турли куч ишлатиш тузилмаларини жалб этган ҳолда “Иссиқ-Кўл — Антитеррор-2018” ҳамкорликдаги машғулотларини ўтказиш режалаштирилган. Октябрда КХШТ коллектив кучлари билан биргаликда қатор машғулотлар ўтказилади. Машғулотлар Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистонда бўлиб ўтади”,- деди у.

Туркистон:

Оламда АҚШ бошчилигида Исломий мабдаий ҳаракатга қарши олиб борилаётган оламий стротегиядан Россия ўзининг манфаатларини рўёбга чиқариб олиш мақсадида фойдаланиб қолмоқчи. Бунда у ўзининг ҳарбий ҳаракатлари ва мамлакатларни ёлғон ваҳималар билан қўрқувда ушлаб туриши фитналарини ишга соляпти.

Шойгу ўтган баёнотида “Хусусан, Сурияда жангарилар томонидан қўлланилаётган учувчисиз учар қурилмалар 100 километрдан ортиқ масофада ҳаракатланиши мумкин. Уларни ривожланган давлатлар техник кўмагисиз яратиш мумкин эмас”, дея  тўғри айтган эди. Дунёда ҳарбий фаолият олиб бораётган ҳар қандай жангчилар ўз имкониятидан келиб чиқиб, нафақат учувчисиз самолётлар, балки оддий ўқ отар автоматик қуролларга ҳам эга бўлиши мумкин эмас. Жамоалар, гуруҳлар у ёқда турсин, Ўрта Осиё мамлакатлари сингари мустамлака бўлган бутун бошли давлатларда ҳам қурол ишлаб чиқиш имконияти йўқ. Уларни йирик давлатлар қурол-яроқ билан таъмилаб туради. Айтайлик улар Россия ёки Хитой сингари йирик давлатларнинг манфаатига қарши Америка томонидан қурол-аслаҳа билан қўллаб қувватланади, ёки аксинча.

Юқоридаги мулозимларнинг баёнотларидан шуни англаш мумкинки, номи зикр қилинган минтақаларда фитнакашлик ҳаракатлари бошланиши мумкин. Лекин бу ҳаракатлар бизларнинг юртларимизда Россия, Хитой ва АҚШ манфаатлари устида, бир бирларига қарши олиб борилади. Агар, уларга юртимизни ҳарбий полигон қилиб олишларига розилик бермасак, устимизга учувчисиз самолётлар юбориб, ИШИД номидан қўпорув амалиёдлари уюштиришлари ҳам мумкин. Мавжуд халқаро сиёсий бошқарув шунақанги адолатсизлик ва ваҳшийлик устига қурилган! Сурияда бунинг гувоҳи бўлдик!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here