Жээнбеков ҳукуматни истеъфога чиқарди

613
0

Жээнбеков ҳукуматни истеъфога чиқарди

 Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Сапар Исақов ҳукуматининг истеъфоси тўғрисидаги фармонни имзолади. Қарор пайшанба куни қабул қилинди.

 Фармонга кўра, бош вазир, бош вазир ўринбосарлари лавозимини эгаллаб турган шахслар, ҳукумат аъзолари янги вазирлар маҳкамаси шакллантирилгунга қадар истеъфога чиқади. Президент фармони дарҳол кучга кирди.

 Аввалроқ Қирғизистон парламенти депутатлари бош вазир Сапар Исақов бошчилигидаги ҳукуматга ишончсизлик вотуми билдирганди. Парламент йиғилиши вақтида 101 нафар депутат 2017 йил августида тайинланган ҳукуматга ишончсизлик билдирган, фақат 5 киши жорий ҳукуматни ёқлаган.

 Ҳукуматга ишончсизликни ифода этиш ташаббуси қирғиз парламентининг 40 нафардан ортиқ депутати (жами 120 депутат) томонидан илгари сурилган. Бу эса ушбу мавзуни парламентда муҳокамага қўйиш учун етарли бўлди. Пайшанба куни парламентнинг конституцион қонунчилик қўмитаси депутатларнинг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here