Эво Моралес: АҚШ бу – замонавий дунёнинг таҳдиди
Боливия президенти Эво Моралес АҚШни замонавий дунёнинг асосий таҳдиди деб атади. Бу ҳақида РИА Новости хабар қилди.
“Шуни очиқ-ойдин айтиш лозимки, эркинлик, демократия ва она-сайёра ҳамда кўптомонлама дунё учун асосий таҳдид бу – АҚШдир. Мен бу ҳақда очиқ гапиришдан қўрқмайман”, – деди Моралес Перуда бўлиб ўтган “Америкалар саммити” ялпи мажлисида.
Илгарироқ Боливия президенти АҚШдан Сурияга қарши агрессияни тўхтатишни, Кубадан блокадани олиб ташлашни, Венесуэладаги давлат тўнтаришини қўллаб-қувватлашни ва Мексикага қарши девор қурилишини тўхтатишни талаб қилган эди. “Америкалар саммити” жума куни кечқурун Лима пойтахти Перу шаҳрида очилди.
Одатда уч йилда бир марта ўтказиладиган ва саккизинчи бор ўтказилаётган форумнинг навбатдаги ялпи мажлиси куни шанба куни бўлиб ўтган. Бу йил асосий масалалар коррупция билан боғлиқ- саммит мавзуси ҳам “коррупцияга қарши демократик бошқарув” ва “Коррупция ва барқарор тараққиёт” сифатида белгиланган.
Бу сафарги саммитга бир нечта президентлар келишмади. АҚШ президенти Дональд Трамп (унинг ўрнига вице-президент Майк Пенс келган), Куба Давлат кенгаши раҳбари Рауль Кастро (унинг ўрнига ТИВ раҳбари келган), ҳамда ўзининг ўрнига вакилларини жўнатишган Сальвадор, Гватемала ва Парагвай етакчилари Перуга ташрифдан бош тортганлар.