Трамп: Суруяда қолишимизни истайсизми? Пулини тўланг

571
0

Трамп: Суруяда қолишимизни истайсизми? Пулини тўланг

АҚШ президенти Доналд Трамп 29 март куни АҚШнинг Огайо штатида АҚШнинг иқтисоди ҳақида сўзлаган нутқида АҚШ кучларининг Суриядан олиб чиқилишини маълум қилган эди. Трампнинг бу баёнотидан сўнг Саудия Арабистонининг валиаҳд шахзодаси Муҳаммад бин Салмон Американинг “Тайм” журналига берган интервьюсида АҚШ қўшинларининг Суриядан олиб чиқилиши минтақада беқарорлик юзага келишига сабаб бўлишини билдирди.

“Биз АҚШ қўшинлари узоқ муддатли бўлмаса ҳам, Сурияда бироз муддатга қолишига ишонамиз”, “Агар сиз бу қўшинни Суриядан олиб чиқсангиз, назоратни йўқотасиз. Бу коридор минтақада кўп нарсаларнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин” деди АҚШ қўшинларининг Сурияда қолиши зарурлигини таъкидлаган Саудия шахзодаси.

Шаҳзодага кўра, АҚШнинг минтақада туриши Эроннинг минтақавий кенгайиш сиёсатига қарши кучли таъсирга эгадир.

Доналд Трамп Саудия Шахзодасининг бу сўзига жавобан, агар Саудия Арабистони АҚШ қўшинларини Сурияда қолишини истаса, саудияликлар керакли харажатларни тўлаб қўйиши лозимлигини билдирди.

“Биз Сурияни тарк этиш режаси устида ишлаяпмиз. Саудия Арабистони бу қароримиз билан яқиндан шуғулланмоқда. Агар Саудлар Сурияда қолишимизни истаса, харажатини тўлашлари керак. Мен уларга, яхши, сиз айтгандай бўлақолсин. Агар бизнинг қолишимизни хоҳласангиз харажатимизни тўлайсиз, дедим.”, дейди АҚШ президенти.

Туркистон:

Доналд Трамп катта Буш сингари тарихда Америкага уруш ортидан сиёсий, ҳарбий ва молиявий манфаатлар олиб келган сиёсатчилар қаторидан ўрин олмоқчи. Вазиятларнинг кетуви ҳам уни мақсадга етиши мумкинлигига далолат қиляпти!

АҚШ Саудияни Англиянинг сиёсий таъсири остидан чиқариб, ўзига тобе қилиб олди. Эрон, ИШИД, Туркия, Асад режими ҳам АҚШнинг таъсири остида. Яъни бир биридан хавотирда турган барча исломий мамлакат ва қувватларнинг барчаси бир қутбли бўлиб, уларнинг хожалари ҳам битта. Бир бири билан келиша олмаётган холис мусулмонлар устидаги етакчи гуруҳлар АҚШ билан яширин тил бириктириб, унинг манфаатларига хизмат қилиш учун ўз фуқороларини куфр фитналари оловига ташлаб беришди! Улар бир бирлари билан келиша олишади. Яъни улар бир бирларидан эмас, айнан ўрталаридаги АҚШ сингари етакчи ва мустамлакачи давлатлар уларнинг номидан уюштириши мумкин бўлган фитналардан қўрқишади. Чунки Салмон, Эрдоған… сингари фосиқлар охирини ўйламай, куфр билан ҳамкорликда бу хавфли ва фитналарга тўла вазиятни пайдо бўлишида улкан ҳисса қўшиб келишяпти. АҚШ энди ўз йўлига юришни истамаган мамлакатни, бирини иккинчиси билан пароканда қилиб юбора оладиган вазиятни пайдо қилиб олди! Энди бу исломий мамлакатларни бирини иккинчисидан ҳимоя қилиб бериши эвазига, миллиардлаган маблағлар талаб қила бошлади!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here