(Исроил)ликлар ўз ерларида тинч яшаш ҳуқуқига эга

717
0

 (Исроил)ликлар ўз ерларида тинч яшаш ҳуқуқига эга

 Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон баёнот бериб¸ (Исроил) аҳолиси “ўз ерларида тинч яшаш ҳуқуқига эга” эканлигини таъкидлади. У Американинг The Atlantic нашри мухбири томонидан берилган, “яҳудийлар ўз давлатига эга бўлиш ҳуқуқига эгами?”, дея берилган саволга жавоб берар экан, шундай деди. Бу ҳақда azon.uz хабар тарқатди.

 АҚШга ташриф билан келган шаҳзода Муҳаммад шу каби ҳуқуққа фаластинликлар ҳам эга эканлигини, шу сабабли Яқин Шарқдаги мажорода иштирок этаётган томонлар тинчлик битимига эришишлари зарурлигини таъкидлаб ўтди.

 Саудия Арабистони расман (Исроил)ни тан олмайди ва бу давлат билан муносабат ўрнатмаган. Бироқ, кўплаб кузатувчилар сўнгги вақтларда шаҳзода Муҳаммад олиб бораётган сиёсат туфайли Ар- Риёднинг (Исроил) билан умумий манфаатлар йўлида – жумладан минтақада мавқеини мустаҳкамлаётган Эронга қарши туришда ҳамкорлик қилаётганини таъкидлашмоқда.

 The Atlantic нашрига интервью берган шаҳзода Муҳаммад агар (Исроил) Фаластин билан тинчлик борасида келишувга эришадиган бўлса, у ҳолда “Исроил ва Форс кўрфазидаги мамлакатларнинг кўплаб умумий манфаатлари бўлади”, деди.

 Reuters агентлигининг таъкидлашича, Саудия Арабистони Оқ уйнинг айни дамда ишлаб чиқаётган Яқин Шарқни барқарорлаштириш йўлидаги янги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here