Алмазбек Атамбаев ҚСДП партияси етакчиси этиб сайланди
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Қирғизистон Социал-демократик партияси етакчиси этиб сайланди. Бу ҳақда Евгения Бердникова партия қурултойи якунлари бўйича хабар берган.
Унинг сўзларига кўра, кун тартибида иккита масала бўлган: партия фаолияти якунлари ҳақида ҳисобот ва етакчини сайлаш.
Қурултойга 191 делегат таклиф этилди, 179 нафари рўйхатдан ўтди.
Делегатлар орасида Салайдин Авазов, Фарид Ниёзов, Кушбак Тезекбаев, Музаффар Исаков, Осмонбек Ортиқбаев, Достон Бекешев, Иса Омуркулов, Азамат Арапбаев, Албек Ибраимов, Икромжон Илмиянов бўлган.
Партия қурултойидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида Алмазбек Атамбаев Қирғизистон президентини лаганбардорлардан ҳимоя қилиш лозимлигини айтиб ўтди.
Унинг айтишича, президент Сооронбай Жээнбеков коррупцияга қарши кураш ҳақида фақатгина “чиройли гапларгина” айтган.
“Унга бундай чиройли сўзларни ёзиб беришган. Хавфсизлик кенгаши ақл маркази бўлиши керак, сен формада ёки формадамаслигингни текшириши керакмас. Жээнбеков ўз йўли бошида турибди, унга ёрдам бериш лозим. Ҳар бир киши ўз участкасига жавоб бериши керак. Уни алдашганда ва у бундай сўзларни ўқиганда, мен ҳужжатларни кўрсатишга мажбур бўламан”,- деб айтган Атамбаев.
“Мен бир кун ҳам хизмат қилмаган Темир Жумакадировни ишга чақирганман. Мен 90-йиллар бошида ресторан очаётганимда ҳам аввал бу соҳада ишламаганларни ишга олганман. Хавфсизлик кенгаши ишлар эди. Ҳозир ҳам шундай бўлиши керак. Бундай сўзларни суқиштириш керак эмас. Мен президентга ишонаман. Биз уни лаганбардорлардан ҳимоя қилсак, у муносиб равишда вазифасини адо этади. Мен ҳеч кимни йўналтирмоқчимасман. Агар у ёки бошқа бир киши маслаҳат сўраса, мен унга нима қилиш кераклигини айтаман. Китобларда ёзилмаган билимлар бор. Менинг вазифам фалокатга олиб келиши мумкин бўлган нарсани унга айтишдир”,- деб қўшимча қилган собиқ президент.
Туркистон:
Қирғизистон бошқарув механизми коррупциялашган система билан деярли қоришиб кетди. Ҳукумат вакиллари ҳокимиятдан фақат ўзларининг манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида фойдаланишади. Атамбаев билан Жиянбеков ўртасидаги келишмовчилик ҳам, шахсий манфаат талашиш асосига қурилган. Бу ҳолат 2014 йилдан кейинги Атамбаев билан Текебаев ўртасида юзага келган кескинлик ҳолатини ва кейинроқ 2010 йилда пайдо бўлган муваққат ҳукумат даврида шакилланган вазиятларни эсга солади.
Атамбаев билан Жиянбеков ўртасидаги кескинлик ҳам, муваққат ҳукумат билан Атамбаев ўртасида келиб чиққан кескинлик сингари, шахсий манфаатлар учун энг қулай бўлган тармоқ талашиш ортидан келиб чиққан. Бу кескинликлар аввал бошда мансаб ўринларини талашишдан бошланиб, кейин бир бирларининг жиноий коррупциялашган ҳаракатларини очиб юбориш билан давом этади. Ҳозир Атамбаев салтанатдан ташқарида турган сиёсий етакчи вазифасида. Бу бошқарув системасини мафиялашган бошқарув системаси билан тенглаштириш мумкин. Лекин Атамбаевнинг мафия бошчисидан фарқи шундаки, у мамлакатни бандитлар тўдаси билан эмас, балки ҳукумат, ИИМ, суд, прокуратура ва давлат хавфсизлик хизмати ходимлари қуввати воситаси билан бошқариб бормоқда. Мамлакатнинг бу тармоқлари амалдаги президентга деярли бўйин сунмайди. Йилнинг бошидан президент бу тармоқларда реформа (кадрларни алмаштириш билан тозалаш) ишларини бошлаб юборди. Бу ҳаракатлар Атамбаевнинг “жиноий синдикати” учун кучли зарба эди.
Сўнгги кутилган вазиятлар: Атамбаев ишни ҚСДП партиясида тозалаш ишларидан бошлайди. Жиянбеков ўзи учун янги партия тузади, СДПКдан ҳайдалган сиёсатчилар унда етакчи ўринларни эгаллайди. Қирғиз элитаси иккига бўлиниб, унинг кучли ва кўпроқ қисми Жиянбеков томонида туриши кутиляпти. Кадрлар алмашуви ва ҳар бир тармоқда реформа ишлари кучайтирилади. Куч орган ходимлари ичида ҳам бўлинишлар кутиляпти. Уларнинг кўпи жиноий жавобгарликка тортилишади.
Бу вазиятларга нисбатан Атамбаевчилар бир қатор қаршиликлар кўрсатишлари натижасида, махфий ҳужжатлар балқиб чиқа бошлайди. Қирғиз миллатини шимолий ва жанубий қилиб, иккига бўлиш ҳаракатлари кучаяди. Ҳар икки томон халқ эътиборинини ўз томонига тортиш мақсадида матбуот курашини кучайтиришади. Атамбаев “охирги референдум билан Қирғизистон конституциясига киритилган парламент бошқарув системасига ўтишимиз керак” деган асосни, курашнинг маркази қилиб белгилаб олади. Мазкур бошқарув системасига биноан, ҳозир мамлакатни бош вазир бошқариши керак.
Эслатиб ўтамиз: бу курашларда Ислом ва мусулмонлар учун ҳеч қандай манфаат йўқ! Акаев ва Бакиевларни ҳокимиятдан қувиб юборилиши ортидан, кейингиларининг келиши билан исломий муҳит яна ҳам бузилиб бораётгани бунга мисол бўла олади. Бу кураш куфр системаси ичидаги етакчи гуруҳлар ўртасида манфаат талашиш курашидир. Шунингдек улар бир бирлари билан кураш олиб боришларида ҳаром, ғирром ва бўҳтонларга тўла барча куфр воситаларидан фойдаланишади. Шунинг учун Қирғизистон мусулмонларини бу каби ифлос ва охирати учун зарарли бўлган курашларда иштирок этишда эҳтиёт бўлишга чақирамиз! Албатта, биз устимизда кетаётган бу жараёнлардан бир четда қараб тура олмаймиз! Чунки улар талон тарож қилиб келишаётган ва ҳозир талашишаётган манфаатлар аслида уммат манфаатларидир! Шунинг учун ҳар бир ҳаракатимиз, сиёсий курашларимиз ва фикрий етакчиликка асосланган даъватларимизнинг барчаси шариатга мувофиқ тарзда йўналтирилиши лозим. Яъни, жамиятдаги Оллоҳ рози бўладиган исломий муҳитни сақлаб қолиш, уни топтамоқчи бўлаётган ҳар қандай куфр малайларидан омонда сақлаш, уларнинг ғойриисломий ва мусулмонларни чалғитиш мақсадида олиб боришаётган режаларидан умматни огоҳ қилиб бориш сингари ҳаракатларимиз билан сиёсий исломий фаолият ва дават олиб борамиз инша Оллоҳ!!!