Қозоғистон терроризмга қарши курашга 840 миллион доллар ажратади

546
0

Қозоғистон терроризмга қарши курашга 840 миллион доллар ажратади

  “Vlast.kz”нинг хабар қилишича, Қозоғистон ҳукумати 6 март куни диний экстермизм ва терроризмга қарши кураш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган янги давлат дастурини тасдиқлади. Республика Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Нургали Билисбеков ушбу ҳужжатни Вазирлар маҳкамаси мажлисида тақдим қилар экан, “дастур радикал қарашларга эга шахсларга, шунингдек, зўравон экстремистик ҳаракатлар ва терроризмга қарши қаратилгани”ни айтиб ўтди.

 “Дастурда 80та тадбир ўтказилиш кўзда тутилган бўлиб, улардан 35таси махсус мақомга эга, уларни амалга ошириш учун беш йил мобайнида 270 миллиард тенгедан ортиқ ($840 млндан ортиқ) маблағ ажратиш режалаштирилган”,- деди Билисбеков. Унинг сўзларига кўра, ушбу маблағ “махсус ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини замонавий техникалар, қурол-яроғ ва бошқа энг сўнгги русумдаги воситалар билан жиҳозлаш, профилактика чораларини ташкил этиш, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари малакасини оширишга” йўналтирилади.

 Унинг айтишича, “амалга оширилган ишлар самарадорлиги даражаси мақсадли кўрсаткич билан улчанади, бунда радикал таъсирга дучор бўлган шахслар сонини йиллик пасайиш динамикаси назарда тутилади”. Шундай қилиб, қабул қилинган чора-тадбирлар натижасида 2022 йилга қадар экстремистик ғояларни қўллаб-қувватлаган қозоғистонликлар сони 65 фоизга камайиши кутилмоқда. Террор хуружларини бостириш, уларни бартараф этиш ва олдини олиш бўйича махсус хизматларнинг тайёргарлик даражаси эса 95 фоизга оширилиши керак.

 Янги давлат дастури 2013-2017 йилларга мўлжалланган авалги дастурнинг давоми бўлиб, натижалари ҳукумат мажлисида муҳокама қилинди.

 “Идоралараро муносабатлар ва контрразведка фаолиятларини такомиллаштирилиши 2013 йилдан бери 38та террорчилик ҳаракатларини олдини олишга ёрдам берди”,- дея қўшимча қилди Билисбеков.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here