Жээнбек Кулубаев: Бизда Россия билан ҳамкорлик қилишга тўсиқлар йўқ

2000
0

Жээнбек Кулубаев: Бизда Россия билан ҳамкорлик қилишга тўсиқлар йўқ

 Хабар: Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев ғарб томондан санкциялар кириши мумкин дейилаётган сўзларга қарамай Қирғизистоннинг Россия билан ҳамкорлигида унчалик муаммоларни кўрмаганини билдирди. Бу ҳақда ТИВ бошчиси “Россия 1” телеканалининг журналистига айтди.

 “Биз стратегик ҳамкормиз. Бизнинг ҳамкорлигимиз учун ҳеч қандай тўсқинликлар йўқ. Бизнинг ғарбдаги ҳамкорлар санкциялар бўлиши мумкин демоқда, аммо ўз қоидаларимиз билан кетяпмиз ва муаммолар йўқ”, – деди Кулубаев.

 Аввалроқ, президент Садир Жапаров Россия давлат Думасининг Федерал йиғинининг раиси Вячеслав Володин билан учрашувда Қирғизистон Россия билан савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашга ва ривожлантиришга алоҳида эътибор беришини айтган.

 Британиянинг The Economist журналининг маълумотига кўра, КХШТ ва ЕОИИга аъзо Қирғизистон “Россиянинг дўстлари” рейтингида учинчи поғонага чиққан.

Изоҳ: Марказий Осиё республикалари, шу жумладан, Қирғизистон ҳам ҳозир болға ва сандон ўртасида қолди. Бир томондан Путин бошчилигидаги рус расмийлари минтақа давлатлари босим ўтказиб, таҳдидли баёнотлар бераётган бўлса, бошқа томондан АҚШ бошчлигидаги Ғарб давлатлари Россияга қарши жорий этилган санкцияларга риоя этишга мажбур қилишмоқда. 

 2022-йил 22-декабр куни Москвада “Валдай” мунозара клубининг таҳлил маркази томонидан ташкил этилган “Марказий Осиё ва Украина инқирози” мавзусидаги анжуманда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмийси Александр Стерник Кремлнинг Марказий Осиё республикаларига нисбатан сиёсатини “стратегик сабр-тоқат” деб атаб, минтақа давлатларини Россияга нисбатан жорий этилган халқаро санкцияларга риоя қилиш оқибатларидан огоҳлантириб:

 “Алоқаларни тўхтатишга оид кичик ишора ҳам шунчалик катта иқтисодий харажатларга олиб келиши мумкинки, уларни хўжайинларнинг (АҚШ ва Европа Иттифоқи назарда тутилмоқда) компенсация ҳақидаги ҳеч қандай ваъдалари қоплай олмайди”, – дея таҳдидли баёнот берди.

 Ўз навбатида, апрел ойи охирида АҚШ Молия вазирлигининг молиявий жиноятларга қарши кураш бўйича ўринбосари Элизабет Розенберг ва Савдо вазири ўринбосари Мэтью Аксельрод Қирғизистонга ташриф буюриб, ҳукумат вакиллари ва Миллий банк раҳбари билан Москвага қарши жорий қилинган санкцияларни четлаб ўтиш йўлларини тўхтатиш бўйича учрашувлар ўтказди. Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг санкциялар бўйича директори Дэвид Рид ҳам 26-28-апрел кунлари Бишкекда бўлиб, Москвага қарши санкцияларни амалга ошириб юзасидан ҳакимият вакиллари ва тадбиркорлар билан учрашган эди. Шунингдек, Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Девид O’Салливан Марказий Осиёга мамлакатларига ташрифини Қирғизистондан бошлаб, 28 март куни Бишкекда бўлиб ўтган брифингда Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватламайдиган давлатларнинг фикрини ҳурмат қилишини билдирди. Аммо, бир вақтнинг ўзида Россия билан муносабатларни давом эттираётган минтақа давлатларни “муаммоларга дуч келиши” билан таҳдид қилди.

 “Сизнинг импортга бўлган талаб ва иштаҳангиз ошдими ёки бу товарлар Россияга товарлар экспорт қилиняптими, билмоқчимиз. Охирги ҳолат муаммоларни келтириб чиқаради”, – деди O’Салливан.

 Маълумотларга кўра, 2022 йил охирига келиб Евроиттифоқдан Қирғизистонга товарлар экспорти 300 фоизга, илғор технологиялар ва икки томонлама мақсадли маҳсулотлар эса 700 фоизга ошган.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here