Ўзбекистон ва АҚШнинг таҳлилий марказлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди

566
0

Ўзбекистон ва АҚШнинг таҳлилий марказлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди

 Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ва АҚШ ташқи сиёсати кенгаши ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти (CACI) ҳамкорлик ҳақидаги меморандумни имзолади.

 Таъкидланишича, ўзаро манфаатли соҳаларда томонлар илмий ҳамкорлигини ўрнатишни кўзда тутувчи ҳужжат СМТИ директори Владимир Норовнинг CACI директори С. Корнелл билан Вашингтондаги учрашувида имзоланган.

 Учрашув давомида икки ташкилот ўртасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича фикрлар алмашилган.

 Корнелл Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ташқи сиёсат Вашингтон ва Тошкент олдида ўзаро манфаатли ва кўп йўналишли ҳамкорликни кенгайтириш учун янги истиқболлар очишини таъкидлаб ўтган.

 Томонлар устувор йўналишлар бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш, халқаро илмий-амалий анжуманлар ва халқаро ривожланиш ҳамда минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари бўйича давра суҳбатлари ташкиллаштиришга келишиб олганлар.

 CACI Вашингтоннинг Марказий Осиё бўйича етакчи таҳлилий маркази ҳисобланади. Шу билан бирга институт собиқ иттифоқ давлатлари ҳамда Туркия ва Хитой сиёсатини ўрганиш бўйича фаол тадқиқот иши олиб боради.

 Учрашув якунларига кўра томонлар Ўзбекистон ва АҚШ таҳлилий марказларининг яқиндан ҳамкорлиги икки давлат манфаатларига жавоб берувчи умумий мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун самарали механизмга айланишини таъкидлаб ўтганлар.

Туркистон: 

АҚШда деярли дунёнинг барча давлатлари устидан иш олиб борадиган таҳлилий институт марказлари мавжуд. Улар ҳар бир мамлакат раҳбарлари, етакчи гуруҳлар, халқ минталитети, диний муҳит ва мухолиф кучларнинг қуввати ва шароитларини ўрганиб боришади. Шунингдек бу институтлар муайян давлатларда АҚШ шакллантириши керак бўлган энг манфаатли йўналишлар лоиҳаларини чизиб беришади.

Лекин АҚШдаги бу таҳлилий институтлар фақат АҚШнинг манфаати асосидагина иш олиб боришади. Демак улар билан ҳамкорлик қилиш, яъни АҚШ белгилаб бераётган таҳлиллар асосида иш олиб бориш, охир оқибатида албатта фақат АҚШнинг манфаатини рўёбга чиқаради. Бу ҳолатни тарихда ҳам ва ҳозирги воқеда ҳам кузатиш мумкин. Масалан, Асад режимининг бугунги ҳолати, Каззофий ва Саддам Ҳусайннинг инқирозлари, ўз жиянларининг қотилига айланган Саудия қироллиги… ва ҳоказо айнан АҚШнинг таҳлилий марказлари координаторларининг маслаҳатлари билан амалга оширилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here