Саудия Арабистонида “Америкача операциялар” давом этмоқда

564
0

Саудия Арабистонида “Америкача операциялар” давом этмоқда

Саудия Арабистонида инглизпараст амалдорларни йўқ қилиш операциялари давом этмоқда. Сўнги кунларда Саудия ҳукумати бир нечта қўмондонлар ва юқори даражали масъул ходимларни ўз мансабидан четлатди.

Саудия Арабистонининг расмий хабар агентлиги “SPA”да чоп этилган қрол Салмон бин Абдулазизнинг янги фармонига кўра, ҳаво кучлари қўмондони Муҳаммад бин Авадсуҳайм ва бош штаб бошқармасининг раҳбари генерал Абдураҳмон ибн Солиҳ ал-Бунян нафақага чиқарилди. Шунингдек, қуруқлик қўшинлари қўмондони Феҳд бин Туркий бин Абдулазиз, ички ишлар вазирининг икки ўринбосари Аҳмад Ал-Салим ва Ҳамад бин Халаф Ал-Халаф, Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирининг ўринбосари Аҳмад ал-Ҳумайдан ҳамда ташқи ишлар вазири ўринбосари Юсуф ал-Садун вазифадан четлатилди. Жавф областининг амири Фаҳд ибн Бендер ҳам вазифасидан четлатилганлар орасидан ўрин олди.

Бундан ташқари, Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз миллий мудофаа стратегиясини ривожлантиришга мувофиқ тайёрланган мудофаа вазирлиги дастурини ривожлантириш лойиҳасига имзо чекди.

Ҳизб ут-Таҳрир томонидан тақдим этилган “Саудияда нималар бўляпти?! Бу жараёнда Американинг тутган ўрни қандай?!” номли таҳлилда мазкур ўзгаришларга жумладан шундай изоҳ берилган эди: “Биз бу кампания ва уни олиб бораётганлар Америка томонидан қўллаб-қувватлаётганини кўриб турибмиз. Мисол учун, жорий йил 6 ноябрда Америка президенти Твиттерда «Саудия қироли билан валиаҳдга нисбатан менда катта ишонч мавжуд. Чунки улар нима қилаётганларини жуда аниқ биладилар», деб ёзди. Сўз бошқа бир Твитда бундай деди: «Бу икки раҳбарнинг шафқатсиз муомаласига учраган ўша кимсалар ўз давлатлари бойликларини йиллар давомида талон-тарож қилиб келишган». Саудия ахборот агентликларида «Қиролнинг 2017 йил 5 ноябр якшанба куни – мамлакатда рўй бераётган сиёсий ва хавфсизлик билан боғлиқ мана шундай ҳодисалар манзарасида – Америка президенти билан телефон орқали суҳбатлашгани, улар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва уни ривожлантириш йўлларини, шунингдек, регионал ва халқаро вазиятдаги воқеа-ҳодисалар ривожини муҳокама қилишгани» тўғрисида хабар тарқалди. 2017 йил 4 ноябрда Рейтер ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, «Трамп Саудия қироли билан Арамко нефт компаниясини Нью-Йоркка киритиш ҳақида суҳбатлашиб, агар Риёз айни компания акцияларини Нью-Йорк фонд биржасига киритса, жуда мамнун бўлишини билдирган. Бунга жавобан қирол – биз Америка биржасидан фойдаланиш масаласини ўрганиб чиқамиз, деган». Рейтер АҚШ ташқи ишлар вазирлиги воизи Хизер Науэртнинг «Биз Саудия ҳукуматини коррупциячи масъулларни судга тортишга тарғиб қилишда давом этамиз. Умид қиламизки, буни у одил ва шаффоф олиб боради», деган баёнотини хабар қилди. Бу шунга далолат қиладики, Америка айни кампания ортида турибди, уни қўллаб-қувватлаяпти ҳамда ўзига ёқмаган ёки ўзига дўстлигига шубҳа пайдо бўлган ёхуд инглизларга дўст бўлган ё-да қирол ва унинг ўғли валиаҳднинг юртни америкаликларга сотиб юбориш каби ишларига норози бўлган шахсларга қарши айни кампанияни йўналтириб турибди…”

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here